Latest news

14:46Қатар Россия билан ўйинда стадион иссиқ бўлмаслигига ишонтирди  0 14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   5 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  9 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  3 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  10 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   15 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  20 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  4 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  10 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди News

Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахтакор" учрашуви якунланди.

"Нефтчи" – "Пахтакор" 0:4

19.04.2025. 20:15

Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов

Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

ВАР: Абдурашид Худойберганов

АВАР: Иброҳим Исмоилов

Комиссар: Диёр Ҳотамқулов

Голлар: 0:1 – 23, Умар Адҳамзода, 0:2 – 42, Брайан Риаскос, 0:3 – 45+3, Игорь Сергеев (Башар Ресан), 0:4 – 45+6, Умар Адҳамзода (Игорь Сергеев)

"Нефтчи": 25. Элдор Суюнов (1. Ботирали Эргашев, 46), 20. Анвар Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Билол Тошмирзаев, 7. Аброр Исмоилов (8. Владимир Йовович, 46), 10. Жамшид Искандеров (5. Икром Алибоев, 46), 14. Жамшид Болтабоев (11. Қувондиқ Рўзиев, 68), 23. Йован Жокич, 32. Зоран Марушич, 17. Муҳаммадали Ғиёсов (4. Боян Цигер, 46)

Захира: 33. Шоҳруҳ Ёқубжонов, 66. Дониёр Валиев, 22. Тома Табатадзе, 24. Ғулом Ҳайдар Ғуломов

"Пахтакор": 19. Жонатан Луис (12. Владимир Назаров, 46), 22. Умар Адҳамзода (44. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 66), 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 27. Сардор Собирхўжаев, 47. Жонатан Лукка, 21. Башар Ресан (30. Отабек Жўрақўзиев, 83), 11. Игорь Сергеев (6. Муҳаммадали Ўринбоев, 83), 94. Брайан Риаскос (17. Достон Ҳамдамов, 66)

Захира: 77. Дилшод Саитов, 15. Диёр Ортиқбоев, 31. Муҳаммадали Усмонов, 9. Иброҳим Ибрагимов, 4. Ҳумоюн Назаров.

Огоҳлантиришлар: Умар Адҳамзода (15), Фарруҳ Сайфиев (18), Брайан Риаскос (18), Сардор Собирхўжаев (71)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. "Нефтчи"да стандарт юзага келди. Вазият Йововичнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

90+4. Маҳаммаджоновнинг рақиб жарима майдонидаги узатмаси ўхшамади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Зарба! Йововичнинг рақиб жарима майдонидаги уриниши муваффақиятсиз якунланди.

86. Алибоев томонидан йўлланган зарба Назаровнинг қўлларига бориб тушди.

83. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш содир этилди.

82. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Сергеев тўхтатмасдан зарба йўллади, ноаниқ.

80. "Нефтчи"да стандарт вазият юзага келди. Аммо мезбонлар бундан унумли фойдалана олмади.

77. Ўйин темпи анча пасайди, охирги дақиқаларда хавфли вазиятларга гувоҳ бўлмадик.

71. Собирхўжаев рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

68. "Нефтчи" бешинчи ўзгаришга қўл урди.

66. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

64. Тошмирзаевнинг узатмасидан сўнг тўп Азмиддиновдан майдонни тарк этди.

61. Алибоевнинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

58. Риаскоснинг чалқанча услубда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

57. "Нефтчи"да стандарт вазият юзага келди. Йововичнинг зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

54. Бурчакдан узатилган тўпга "Нефтчи" футболчиси бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

54. Зарба! Йововичнинг айланма зарбасини Назаров қайтарди.

53. Хавфли вазият! Чап қанотдан узатмага Риаскос бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

49. Зарба! Тошмирзаев ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ унинг пастлатиб йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Нефтчи" таркибида тўртта, "Пахтакор"да битта ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+6. ГОЛ! Адҳамзода "Нефтчи" дарвозабонининг олдинга чиқиб кетганидан унумли фойдаланиб, тўпни унинг устидан ошириб қўйди! 0:4! 

45+4. Ресан бу сафар ўзи рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, Суюнов бу гал жамоа жонига ора кирди.

45+3. ГОЛ! Чап қанотдан Ресаннинг узатмасини Сергеев бош билан дарвозага аниқ жойлаб қўйди! 0:3!

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

42. ГОЛ! Адҳамзоданинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Суюнов юзи билан қайтарди, қайтган тўпни эса Риаскос дарвозага жойлаб қўйди!

40. "Пахтакор" дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

37. Искандеровнинг пастлатиб йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

36. Азмиддинов Исмоиловга нисбатан фол ишлатди. "Пахтакор" жарима майдони яқинида стандарт вазият юзага келди.

30. Азмиддинов елкасидан жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

28. Қарши ҳужумда "Пахтакор" футболчиси томонидан йўлланган зарбани рақиб ҳимоячиси қайтарди.

27. Зарба! Исмоилов томонидан йўлланган кучли зарбага аниқлик етишмади.

23. ГОЛ! Адҳамзода ҳисобни очди! Риаскоснинг пасидан сўнг Сергеев зарба йўллади, "Нефтчи" дарвозабонидан қайтган тўпни "Пахтакор" футболчиси яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди!

18. Сайфиев ва Риаскос огоҳлантирилди. Фарғонада дастлабки дақиқаларданоқ ҳаммаёқ сариқ рангга бўялмоқда.

17. Футболчилар ўртасида жанжал бошланди. Бунга Сайфиев ва Риаскосўртасидаги кураш сабаб бўлди. "Пахтакор" ҳужумчиси рақибини уриб юборди.

15. Адҳамзода қўполлик учун огоҳлантирилди. 

13. Болтабоев Риаскосга нисбатан қоидабузарлик содир этди. Стандарт ввазият.

9. Риаскоснинг ўнг қанотдан жарима майдонига узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

6. Хавфли вазият! Алижонов билан курашда устун келган Ғиёсов кучли зарба йўллади, унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

4. Хавфли вазият! "Нефтчи" ҳимоячиси дарвозабонга пас беришда сусткашликка йўл қўйди, натижада босим ўтказаётган Сергеев рақиб посбонидан тўпни олиб қўйишга бир баҳя қолди.

2. Искандеровнинг стандарт вазиятдан узатмаси меҳмонлар томонидан қайтарилди.

1. Ҳакам ҳуштагини чалди – беллашув бошланди! Бугун Суперлиганинг икки етакчи жамоаси ютқазмаслик умидида ўйнайди, чунки сўнгги пайтда улар учун ғалаба кутилмаган ҳодисага айланиб улгурди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Нефтчи" сариқ-қора, "Пахтакор" оч кулранг рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика