Latest news

01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  0 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  13 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15

Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари News

Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари

Италия А Сериясида 33-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Шомуродов "Рома"га ғалаба қозонишда ёрдам бермоқда

Клаудио Раньери Бальданци, Соуле ва Шомуродов иштирокидаги учликни майдонга туширишга қарор қилди ва бу 3-дақиқадаёқ самара берди. Аргентиналик футболчи қанотдан ўтиб, тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб юборди, Шомуродов эса қулай вазиятда ажойиб ҳаракат қилиб, ҳимоячилардан ўзиб кетди ва бўш қолган дарвозага тўпни киритди.

Кўп ўтмай, "Верона" ҳам гол уриши мумкин эди, бироқ Брадарич қулай позициядан бироз юқорироққа зарба берди. Аммо, барибир "Рома" хавфлироқ эди, айниқса Соуленинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ажойиб чиқди, дарвозабон уни қийинчилик билан қайтарди.



Танаффусдан сўнг Свилар ишга киришишга мажбур бўлди, у Сарр ва Бернаднинг зарбаларини қайтаришга муваффақ бўлди.

Дарвоқе, "бўрилар"да ҳам имкониятлар бўлди. Бальданци жарима майдони ичида анча юқорига зарба йўллади, захирадан ўйинга қўшилган Довбик эса дарвоза устуни ёнидан зарба берди. Умуман олганда, ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар жуда кам бўлди. Аммо, энг муҳими, "Рома" мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда ва Чемпионлар Лигасига йўл олиши мумкин.



"Болонья" "Интер"ни мағлуб этди

Чемпионлар Лигасидаги ўта эмоционал ўйин фонида меҳмонлар чарчагани кўриниб турарди. Аммо шунга қарамай, 3-дақиқадаёқ Карлос Аугусто бурчак тўпидан сўнг хавфли, бироқ ноаниқ зарба берди. "Россоблу" Ндоянинг узоқ масофадан берган зарбаси билан жавоб қайтарди. Кўп ўтмай у қанотдан қочиб ўтиб, тўп узатди, лекин Павар Далингенинг бўш бурчакни нишонга олишига йўл қўймади. "Интер" эса бурчак зарбасидан кейин яна хавф туғдирди, Бастонининг зарбаси дарвоза тўсинига тегди.



Танаффусдан сўнг ўйин бутунлай тинчиди, "Интер" бутунлай ҳолдан тойди ва майдон марказида жуда ёмон ўйнади. Тўп узатишлардаги хатолар ҳаддан ташқари кўп ва чарчаш билан боғлиқ эди, шунинг учун "Болонья"нинг аста-секин ўйинни қўлга олганига ажабланмаса ҳам бўларди, алмаштиришлар ҳам самарали бўлди. Кастронинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди, аммо ўйин охирида ҳал қилувчи лаҳза юзага келди. Миранда ажойиб тарзда тўпни қанотдан ташлади, Биссек тўпни узоқроққа йўллади, захирадан чиққан Орсолини эса қанотдан қайчи усулида зарба бериб, жамоасига ғалаба келтирди ва уни Чемпионлар Лигаси зонасида қолдирди.



"Наполи" "Монца"дан кучли

Ўйин бошиданоқ "партенопеяликлар" учун осон бўлмайдигани кўриниб турарди. Фақат 18-дақиқада улар биринчи марта аниқ зарба беришди, буни Мактоминай жарима зарбасидан амалга оширди. Кўп ўтмай Гилмор узоқдан яхшигина зарба берди. Лекин меҳмонлар ҳам жавобсиз қолмади, аввал қанотдан берилган зарбадан сўнг Кастровилли дарвозасидан жой олишига бир баҳия қолди, кейин эса Бьянко узоқдан кучли зарба берди.



Танаффусдан сўнг "Наполи" темпни оширди ва кўпроқ хавф туғдира бошлади. Политано жарима майдонига ажойиб кириб борди, аммо Турати панд бермади. Бироқ кўп ўтмай "Монца" дарвозабони Распадорининг узатмасидан сўнг ноқулай чиқиб, хатога йўл қўйди. Натижада Мактоминай бош ирғаб, тўпни дарвозага жойлаштирди, бу шотландиялик футболчининг А Сериядаги 9-голи бўлди. Бир дақиқадан сўнг Распадори голга ассистентликни қўшиб қўйиши мумкин эди, аммо унинг зарбаси ва рикошетидан кейин тўпни Турати тўққизликдан чиқариб юборди. Охирида "Монца" ҳатто бироз босим ўтказди, аммо Конте жамоаси барибир ишни охирига етказди ва энди "Интер" билан 1-ўринни бўлишмоқда.



"Аталанта" "Милан"ни мағлуб этмоқда

Узоқ вақт давомида икки жамоа ҳам умуман хавф туғдира олмади, фақат 20-дақиқада Де Кетеларе узатмасидан сўнг Реттеги ҳимоячилардан ўзиб кетди, аммо яхши зарба бера олмади. Кўп ўтмай жуда баҳсли эпизод содир бўлди, Беланова жарима майдонига кириб кетаётган Леауни йиқитди, аммо фақат сариқ карточка олди. Бўлим охирида Йович ажойиб вазиятга эга бўлди, у бурилибоқ зарба берди, аммо тўққизликка йўллай олмади.



Танаффусдан кейин "Аталанта" тажовузкорроқ ўйнай бошлади ва тез орада бу самара берди. Луканнинг узатмасидан сўнг Белланова тўпни боши билан Эдерсонга йўллашга улгурди, у ҳам йиқилиб, тўпни дарвозага киритди. Кўп ўтмай "Аталанта" яна гол уриши мумкин эди, Лукман қизғанмай Реттегига тўп узатди, аммо у ҳимоячидан олдин тўпга етиб боришга улгурмади. "Милан" эса ҳеч қандай хавф туғдира олмади. Бундан ташқари, ўйин охирида Лукман қарши ҳужумга ўтди ва ажойиб зарба берди, Меньян хавфни бартараф этди, ўша куни омадсиз бўлган Реттеги эса қоқилиб кетиб, тўпни қайта йўллашга улгурмади. Натижада, "Аталанта" учинчи ўринда қолди, "Милан" эса ҳамон қийналиб қолмоқда.



Турнинг қолган ўйинлари Рим папасининг вафоти туфайли ўтказилмади ва захира санага кўчирилди.


Сергей Румянцев тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика