Latest news

11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  1 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  3 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  3 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  6 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  12 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  9 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  4

Футзал. Колумбиядаги Жаҳон чемпионатига борадиган барча жамоалар номи маълум News

Футзал. Колумбиядаги Жаҳон чемпионатига борадиган барча жамоалар номи маълум

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиққанидан хабарингиз бор.

2016 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган мундиалга 19 май куни Колумбиянинг Меделин шаҳрида қуръа ташланади. Жаҳон чемпионатига чиққан барча 24та жамоанинг номи маълум бўлди. 

Мезбон - Колумбия
Осиё - Эрон, Ўзбекистон, Таиланд, Вьетнам, Австралия.
Жанубий Америка - Аргентина, Бразилия, Парагвай.
Океания - Соломон ороллари
Африка - Миср, Марокаш, Мозамбик
Шимолий Америка - Коста-Рика, Куба, Гуатемала, Панама
Европа - Озарбайжон, Италия, Қозоғистон, Португалия, Россия, Испания, Украина

Ўзбекистон, Вьетнам, Мозамбик, Озарбайжон каби терма жамоалар илк бор футзал бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Бразилия терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Ҳозирга қадар ўтказилган 7та мундиалнинг 5тасида Бразилия ғолиб чиққан. Қолган икки чемпионатда Испания тахтга кўтарилган.

Осиё жамоалари орасида энг яхши натижани Эрон қайд этган. Форслар 1992 йилги мундиалда тўртинчи ўринни банд этишган.

Эслатиб ўтамиз, Колумбиядаги мундиал 10 сентябрь куни старт олиб 1 октябрь куни ўз ниҳоясига етади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика