Latest news

17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  29 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси News

Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси

2025 йилги Суперлиганинг биринчи давраси ортда қолди. Жамоалар мавсумнинг иккинчи қисмига тараддудни бошлаб юборди.

Бу ярим мавсум мобайнида биз кутган ва кутмаган кўплаб воқеалар юз берди: янги қаҳрамонлар, тарихий сериялар, мураббийлар алмашинуви, клубларнинг тикланиши ва инфратузилмавий муаммолар. Қуйида биринчи давранинг энг муҳим 5 воқеаси ҳақида кенгроқ тўхталамиз.

Абрамов таъсири: "Динамо" тарих ёзмоқда

Мавсум олдидан "Динамо"ни чемпионлик пойгасида деб тахмин қилиш мушкул эди, хатто кутиш ҳам кулгулидек кўринарди. Аммо Вадим Абрамов билан жамоа тубдан ўзгарди. Самарқанд клуби кетма-кет 12 ўйинда мағлуб бўлмади ва ўз тарихидаги энг яхши серияни қайд этди. Натижадан ҳам олдин футболчиларнинг майдондаги ҳаракатини таъкидлиб ўтиш зарур. "Динамо"нинг ҳар бир ўйинидан роҳат, завқ олиш мумкин. Футболчилар ҳақиқий мухлислар учун шоу кўрсатиб бермоқда. 

Жамоа ўйинида мураббийнинг қўли, услуби борлиги кундек равшан. Ёшлар ва тажрибали футболчиларнинг уйғунлиги, тактик интизом, ҳужумкор футбол ва эмоционал қайфият — буларнинг барчаси "Динамо"ни мавсумнинг биринчи сенсациясига айлантирди. Иккинчи даврага ҳам шундай руҳда киришса, тарихий натижа қайд этилиши мумкин.

Сергеев қайтди, Черан эраси тугамоқда

Сўнгги беш йилда Суперлига тўпурарлар пойгасида деярли бир футболчи — Драган Черан ҳукмронлик қилиб келди. Охирги маротаба 2017 йил Суперлигада ўзбекистонлик футболчи тўпурар бўлган эди. Аммо бу йил вазият ўзгарди. Бир йиллик жароҳатдан сўнг сафга қайтган Игорь Сергеев "Пахтакор" сафида тўлиқ тикланди ва илк давра якунига қадар 11 та гол урди.

Сергеев нафақат самарали тўпурар сифатида, балки жамоавий ўйиндаги фаоллиги, тажрибаси ва етакчилик фазилати билан ҳам алоҳида ажралиб турибди. У ёздаги трансфер таклифларига қарамасдан жамоада қолишни афзал кўрди ва чемпионликни мақсад қилган. "Пахтакор" ва Ўзбекистон термаси учун бу жуда катта ютуқ бўлиши мумкин.

"Қалдирғочлар" парвози: "Бунёдкор" қайта тикланмоқда

Сўнгги йилларда "Бунёдкор" бир қанча муаммолар билан олдинги мавқеини йўқотганди. Аммо бу йил Илёс Зейтуллаев қўл остида жамоа секинлик билан тиклана бошлади. Биринчи даврани тўртинчи ўринда якунлаган жамоа барқарор ва тартибли ўйини билан мухлисларни хурсанд қилмоқда.

Мураббийнинг услуби жамоа ўйинида сезиларли. Ҳимоядаги хатолар камайган, марказда тўп назорати, ҳужумда эса вазиятлардан унумли фойдаланиш кузатилмоқда. Агар клуб иккинчи даврага муносиб тайёргарлик кўрса ва селекция ишларини самарали олиб борса, "Бунёдкор" медаллар учун жиддий кураш олиб бориши мумкин. Кубок мусобақасида ҳам имкониятлар бор.

"Уйсиз" жамоалар ёхуд футболсиз шаҳарлар

Суперлигада баъзи клублар ҳали ҳам ўз стадионисиз, бошқа шаҳарларда ўйин ўтказишга мажбур. "Бухоро", "Хоразм", "Машъал" ва ҳатто "Пахтакор" ўз уйида ўйнай олмаяпти. "Сурхон" ва "Қизилқум" ниҳоят ўз уйига қайтди, аммо қолган жамоаларда бу муаммо ҳал этилмаган.

"Пахтакор" кузгача ўзининг жонажон аренасига қайтиши кутиляпти. "Хоразм" даги таъмирлаш ишлари якунига етмоқда. Аммо "Бухоро" ва "Машъал"да ҳозирча аниқлик йўқ. Уйсиз ўйнаш — футболчи учун ҳам, мухлис учун ҳам оғир. Бу муаммолар ҳал этилмаса, жамоаларнинг натижаларига салбий таъсир кўрсатаверади.

"Хоразм" ва "Шўртан" элитага қайтди

Бу йил Суперлигада жамоалар сони 16 тага етказилди. "Металлург"нинг тугатилиши ортидан бўшаган ўринга "Хоразм" муносиб кўрилди.  Ҳаким Фузайлов қисқа фурсатда таркиб шакллантириб, жамоани курашга шайлади. Натижалар барқарор эмас, аммо асосий мақсад — Суперлигада қолиш.

Шунингдек, "Шўртан" 7 йиллик танаффусдан сўнг плей-оффда "Олимпик"ни мағлуб этиб, Суперлигага қайтди. Камтарона таркиб, чекланган бюджетга қарамай, жамоа очколар жамғармоқда ва сўнгги турларда жонланиш кўрсатди. 


Интрига ҳали олдинда

Биринчи давра — кириш қисми эди. Энди эса ҳақиқий кураш бошланади. Чемпионлик пойгаси, тўпурарлар баҳси, пастки поғонадаги тортишув ва Кубок учун рақобат янада қизимоқда. Мухлислар олдидаги савол эса шу: мавсумни ким қандай якунлайди?

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика