Latest news

22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  4 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  48 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  23 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10

Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади News

Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади

Германия миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв клублар ва битта миллий ассоциациядан мураббийлик лавозими бўйича бир нечта таклиф олганини маълум қилди.

"Сўнгги бир-икки ҳафта ичида менга мурожаат қилиб, суҳбатлашишга тайёрлигимни ва қизиқишим бор-йўқлигини сўрашди", – деди у Фрайбург яқинидаги Руст шаҳридаги "Европа парки" аттракционлар майдонида ўтказилган тадбир чоғида.

У ҳозир бу таклифлар ҳақида ўйлаб, тегишли жамоалар тўғрисида маълумот тўплаётганини айтди. Кейинги босқичда "ҳамкорлигимиз самарали бўлиши мумкинми" деган саволга жавоб топиш учун масъул шахслар билан учрашувлар ўтказиши мумкинлигини билдирди.

65 ёшли Лёв Германия терма жамоаси билан 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Мураббий 2021 йилда терма жамоани тарк этганидан бери ишсиз ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси германиялик машҳур мутахассис билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика