Latest news

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  3 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  16 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

1 июнь кунига бағишлаб болалар ўртасида фестивал бўлиб ўтди News

1 июнь кунига бағишлаб болалар ўртасида фестивал бўлиб ўтди

Tags :  Фестивал
Бугун 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

Шу муносабат билан Тошкент Шаҳар футбол федерацияси 2008 йилда туғилган болалар ўртасида фестивал ўтказди. "Ёшлик" спорт аренасида бўлиб ўтган фестивалда "Пахтакор" жамоасининг 2008 йилда таваллуд топган ёш футболчилари иштирок этишди. Жами тўрт жамоа ўзаро беллашдилар. Фестивалда натижага эътибор қаратилмади. Барча учрашувлар якунига етгач, энг яхшиларга махсус соврин ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Бундан ташқари, ҳар бир иштирокчи болакай фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.


Фестивал ҳақида Тошкент Шаҳар футбол федерацияси мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи - Хожиакбар Отажонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Бугунги фестивални "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан ташкиллаштирдик. Ушбу фестивалда "Пахтакор" жамоасининг 2008 йилда таваллуд топган ёш футболчилари қатнашишди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - болаларда футболга бўлган қизиқишни янада ошириш, спортга бўлган меҳрини орттириш ва уларни руҳлантириш", - деб айтиб ўтди Хожиакбар Отажонов.

Фестивал фотогалереясини қуйидаги линкда томоша қилишингиз мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика