Latest news

11:41Анчелоттининг "Реал"даги тақдири "Арсенал"га боғлиқ  0 11:27Зоран Марушич: "Чемпионлик ва кубокни Фарғонага олиб келиш учун ҳамма нарса қиламиз"  1 11:22Ана бўлмасам! Холанд қониқарсиз натижалар туфайли "Ман Сити"дан кетмоқчи  4 10:51«Интер Майами» сафига яна бир юлдуз футболчи қўшилиши мумкин  1 10:24МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 09:52Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  5 09:522024/25 йилги Чемпионлар лигаси финали учун чипталар нархи эълон қилинди  1 09:23«Рома» Клаудио Раньерининг ўрнига иккита номзоддан бирини танлайди  7 08:55Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  36 08:27Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  4 07:58Шомуродов ТОП-3га кириб олди  12 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-турга старт берилади  0 06:18АПЛ. "Ньюкасл" йирик ғалабага эришди ва "Сити"ни бир поғона пастга туширди  3 06:07А Серия. "Наполи" "Интер"га максимал яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди  0 05:56Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистонига ўтиши эҳтимоли пасайиб бормоқда  0

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол фестивали ўтказилди News

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол фестивали ўтказилди

Барчамизга яхши маълумки, 1 июнда “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” кенг нишонланади.

Ушбу байрам катталар учун болажонларнинг орзуларини ушалтириш, улар учун қўлимиздан келган барча яхшиликларни қилишимиз учун кенг имкониятдир.

Бу байрамда юртимиз бўйлаб турли концертлар, экскурсиялар, турли мусобақалар ташкил қилиниши анъанага айланган. Ушбу анъанага риоя қилган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тошкент шаҳрининг “Бунёдкор” стадионида болалар учун катта футбол фестивалини ташкил қилди. Фестивалда умумтаълим мактабларининг 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган 100 дан ортиқ ўғил ва қизлар иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий мақсади болажонларни футболнинг сир-асрорлари билан оз бўлсада таништириш эди. Фестивалга таклиф қилинган мураббийлар болаларни гуруҳларга бўлган ҳолда тўп билан бажариладиган турли машқлар ҳамда топшириқлар бердилар. Бу машқларни аъло даражада бажарган болакайлар ўзларини майдонда профессионал футболчилардек ҳис қилдилар.


Майдонда тўп суриш имконига эга бўлган болажонлар ҳар бир топшириқни бажариб бўлгач бир-бирларини завқу-шавқ олқишлаб турдилар. Бу эса бугунги кунда юртимизда футбол спортнинг энг оммабоп турига айланганидан далолат беради. Дархақиқат бугун ташкил этилган футбол фестивали бунинг ёрқин мисолидир.

Футбол фестивалининг сўнгида барча иштирокчиларга футбол тўплари совға қилинди. Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимиздаги барча болажонларни ушбу байрам билан чин дилдан муборакбод этади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика