Latest news

16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  1 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 16:10Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  27 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  1 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  19 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  6 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  76 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  5 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  9

Зоҳир Қўзибоев: "Локо"ни қарши ҳужумда "қармоққа" туширмоқчи эдик..." News

Зоҳир Қўзибоев: "Локо"ни қарши ҳужумда "қармоққа" туширмоқчи эдик..."

"Машъал" ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев "Локомотив" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Локомотив" чемпионатимизнинг ҳақиқий етакчи жамоаси. Шу боисдан учрашув биз учун икки ҳисса оғир ўтди. Бугунги ўйинга ҳимоявий тактика асосида майдонга тушгандик ва рақибни қарши ҳужумда "қармоққа" туширмоқчи бўлгандик. Бироқ ушбу режамиз амалга ошмай қолди. Лекин шунга қарамай, майдондаги ҳаракат бўйича "Локо"дек жамоага очиқчасига ютқазмадик. Мураббий мени захирадан майдонга тушираётганида берган кўрсатмаларини деярли 50%ни бажардим деб ўйлайман. Кимни майдонга туширишни мураббий ҳал қилади. Дисквалификация туфайли учта ўйинни ўтказиб юборгандим. Унга қадар ҳужумда Шаҳбоз Эркинов ҳаракат қилганди. Захирада қолиб кетаётганимга келсак, айни пайтда Эркинов ўйинга кўпроқ тайёрлиги боис мураббийлар Шаҳбозга ишонишмоқда. Рақобат борлиги яхши. Чунки рақобат бор жойда ўсиш кузатилади. Кейинги ўйинларда ўзимни кўрсатиб, асосий таркибда майдонга тушишга ҳаракат қиламан. Ҳар бир футболчи ўз олдига юқори вазифа қўяди. Ушбу мавсумда ҳам ўзимни яхши тарафлама кўрсатиб, гранд жамоалар назарига тушишни мақсад қилганман. "Насаф"? Ушбу мавзу мен учун ҳам ҳозиргача очиқлигича қолмоқда. Бу воқеа икката клуб ўртасидаги гап. Мен ҳам ҳозиргача нимага бундай бўлганини тушунмай келяпман", - деди Зоҳир Қўзибоев.
 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика