Latest news

19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  19 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  6 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  17 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  26 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2

Зидан: “Нафақага чиққанимда Роналду, Бэйл, Рамос ва Кроосга машғулот ўтказганим ҳақида барчага гапириб бераман” News

Зидан: “Нафақага чиққанимда Роналду, Бэйл, Рамос ва Кроосга машғулот ўтказганим ҳақида барчага гапириб бераман”

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳақида ижобий фикрлар билдириб ўтди.

“У шу даражада маҳоратлики, ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида тўп тепа олади. Уни майдонга туширишнинг ўзи кифоя,  ҳар қандай ҳолатдаям ўз ўйинини кўрсата олади.

Хотиржамлик-унинг энг асосий сифатларидан бири. У умуман асабийлашмайди, дарвозага зарба бериш учун яхши имкониятларни топади. Аммо у кўпроқ жамоадошларига тўпни заргарона етказиб беришни яхши кўради. 

Тони ҳар иккала оёқда ҳам бир хил тўп билан муомала қилиши мени ҳайратлантиради. “Туғма чапақаймикин” деб ўйлаб қоласан киши. 

Тони унчалик ҳам кўп гапирмайди. У оғир, босиқ инсон. Аммо керакли вақт ўз фикрини барчага - мураббйларга, менжерларга, ҳамкасбларига билдира олади.. Мен кўплаб муҳокамларга гувоҳ бўлганман, унда ҳам Крооснинг фикрлари муҳим аҳамият касб этган. Тони майдонда туғма етакчи. Уни келажакда ўз позициясида тарихдаги энг яхши футболчилардан бири сифатида эслашларига шубҳам йўқ.

Мен “Реал”га энди келганимда Кроосдек футболчига мураббийлик қилишмдан хурсанд эдим. Бу айни ҳақиқат. Қачондир нафақага чиққанимда барчага Криштиану, Бйэл, Модрич, Рамос сингари футболчиларни шуғуллантирганимни айтиб юраман. Шунингдек, Кроосга ҳам устозлик қилганимни фахр билан эслайман. У шунчаки профессионал”, деди Зидан Real France порталига берган интервьюсида.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика