Latest news

11:50Франко Исроил Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  0 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  0 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  1 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  13 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  6

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Қалдирғочлар” йирик ғалаба билан бошлашди News

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Қалдирғочлар” йирик ғалаба билан бошлашди

Куни кеча 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Жўра Хонназаров хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олди.
22-26 июнь кунлари давом этадиган мусобақада жами 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашишади. Мазкур турнирда “қалдирғочлар” “А” гуруҳидан ўрин эгаллашган. Ҳар бир гуруҳда учтадан жамоа борлиги учун “Бунёдкор-2001” иккинчи кунга келиб, ўзининг биринчи ўйинини ўтказди.

1-тур учрашувида Мурод Отажонов шогирдлари “Чирчиқ” билан куч синашди. Беллашувда бунёдкорчилар тўлиқ устунликка эришишди. Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ чирчиқликлар ҳимоячиси ва дарвозабони бир-бирини тушунмаслиги натижасида ҳисоб очилди – 1:0. Беллашувнинг дастлабки дақиқаларидан гол ўтказиб юборган “Чирчиқ” қолган вақт давомида ўзини ўнглай олмай, палата-партишликка юз тутди. Гарчи Тошкент вилояти вакиллари ҳимоявий ўйинга ўтиб олган бўлишса-да, “қалдирғочлар” биринчи бўлим якунлангунга қадар яна 3та гол уришди.

Иккинчи таймда чирчиқликлар ташаббусни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилиб кўришди. Аммо бу уруниш 5 дақиқа давом этди холос. Қолган вақт мобайнида 14 ёшли бунёдкорчилар яна 4 марта рақиб дарвозабонини ранжитишди. Шу тариқа, “қалдирғочлар” йирик – 9:0 ҳисобда турнирни ғалаба билан бошлашди.

Гол муаллифлари: Санжар Абдураимов, Иброҳим Иброхимов, Ҳумоюн Исломов 2та, Маҳди Абдураимов, Жасур Ҳолдоров, Ислом Абдужабборов 2та, Зокир Ҳасанов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика