Latest news

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  0 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Жеррард "Олтин тўп" олмади, аммо қалбимизни эгаллади (фотогалерея) News

Жеррард "Олтин тўп" олмади, аммо қалбимизни эгаллади (фотогалерея)

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард кеча "Кристал Пэлас"га қарши учрашувда (1:3) ўзининг "Энфилд"даги сўнгги ўйинини ўтказди.

Ушбу футболчи ҳаёти ва фаолияти ҳақида кичик фотогалереяни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Стивен Жорж Жеррард 1980 йил 30 май куни Ливерпулнинг Уистон шаҳарчасида дунёга келган



У 8 ёшида "Ливерпуль" академиясида таҳсил ола бошлади



У "Ливерпуль" билан ўзининг биринчи профессионал шартномасини 1997 йил 5 ноябрда имзолаган.



Жеррард 1998 йил 29 ноябрь куни "Ливерпуль" сафида дебют қилган. У "Блэкберн Роверс"га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида Вегард Хеггемни ўрнига майдонга тушган.



Жеррард ўзининг биринчи голини 1999 йил 5 декабрда "Шеффилд Уэнсдей" дарвозасига урган.



2000/01 мавсумда у биринчи совринга эришган. "Ливерпуль" ўша мавсумда Англия Кубоги, Англия Лига Кубоги ва УЕФА Кубогида зафар қучган.



2004 йил 20 сентябрь куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда Стиви Жи жароҳат олади. Аммо омадсиз бошланган ушбу мавсум, Жеррард фаолиятидаги энг муваффақиятли йилга айланади.

Ўша мавсум "Ливерпуль" Истамбулда Чемпионлар лигаси финалида "Милан" билан тўқнаш келади. Биринчи бўлимда италияликлар "Ливерпуль" дарвозасини 3 маротаба аниқ нишонга олади. Танаффусдан сўнг Жеррад ўз жамоасининг голлар сериясини бошлаб беради. Владимир Шмицер бироздан сўнг ҳисобни 2:3 кўринишига олиб келади. Кейинроқ эса  "Милан" футболчиси ўз жарима майдончаси ичида Жеррардни йиқитади ва Хаби Алонсо пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштиради.



"Ливерпуль" пенальтилар сериясида ғалаба қозонади ва Жеррад ЕЧЛ тарихида совринни боши узра кўтарган иккинчи ёш сардор бўлган.



2015 йил 7 январь. Жеррард MLSда иштирок этувчи "Лос-Анжелес Гэлакси" билан шартнома имзолагани ҳақида хабар қилди.



Жеррард Кевин Киган қўл остида 2000 йил 31 май куни Украинага қарши ўйинда Англия терма жамоаси сафида дебют қилди.



2006 йил Англия - Португалия ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финал учрашувида ҳисоб очилмайди. Пенальтилар сериясида Жеррард Англия терма жамоасининг гол ура олмаган 3 нафар футболчисидан бирига айланади ва инглизлар мундиални тарк этади.



2010 йилги жаҳон чемпионати олдидан Жеррард терма жамоа сардорига айланади. 1/8 финалга чиққан инглизлар Германия тўсиғидан (1:4) ўта олмай, яна уйга қуруқ қўл билан қайтишади.



2014 йилда Стивен Жеррард Англия терма жамоаси билан мундиалнинг гуруҳ босқичидан сўнг ўйга қайтишади. Уругвай ва Италия терма жамоаларига (1:2, 1:2) мағлуб бўлган инглизлар, сўнгги учрашувда Коста-Рика билан дуранг қайд этади.



Стив Жи 2007 16 июнда машҳур британ модели Алекс Курран билан турмуш қуради. Ҳозирда уларнинг Лили-Элла, Лекси ва Лурдес исмли уч қизи бор.



Кеча "Ливерпуль" сардори ўзининг "Энфилд"даги сўнгги ўйинини ўтказди.

STEVEN GERRARD - YOU'll NEVER WALK ALONE!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика