Latest news

11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  0 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  1 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  12 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37

"Зенит" Азмунни 50 миллион евродан камига қўйиб юбормайди. Эронлик Миллернинг севимли ўйинчисидир News

"Зенит" Азмунни 50 миллион евродан камига қўйиб юбормайди. Эронлик Миллернинг севимли ўйинчисидир

"Наполи", "Вест Хэм", "Лестер" ва "Эвертон" клубларининг ҳеч бири "Зенит" билан ҳужумчи Сердар Азмун борасида алоқага чиқмади.

Бундан ташқари, "Зенит" Азмун борасида таклиф олса, эронлик ҳужумчини сотишдан бош тортади, сабаби клуб раҳбарияти ҳужумчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар берди.

Фақатгина камида 50 миллион евролик таклиф "Зенит" раҳбариятини Азмунни сотишга ундаши мумкин. Айнан шунча пулга "Зенит" хавбек Леандро Паредесни ПСЖга сотган.

Азмуннинг қолишига яна бир сабаб унинг "Газпром" раҳбари Алексей Миллер билан яхши муносабатларидир. Улар отларга ва отлар пойгасига ишқибозлик каби умумий қизиқишларга эгалар.

Азмун жорий мавсум "Зенит" либосида РПЛда 21та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 6та ассист қайд этди. Transfermarkt эронлик ўйинчини 18 миллион еврога баҳолаган.

Айни вақтда Россия чемпионати коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган. "Зенит" ўз таъқибчилари бўлмиш "Локомотив" ва "Краснодар"дан 9 очко илгарилаб кетган ҳолда жадвалда етакчилик қилмоқда.


Манба: metaratings.ru

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика