Юрий Семин: "Виталий Денисов Қатарга қарши ўйнай олади"
20 mar 2017 21:11
News
Юрий Семин: "Виталий Денисов Қатарга қарши ўйнай олади"
«Локомотив» ҳимоячилари Ведран Чорлука ва Виталий Денисов «Спартак»ка қарши ўйинда жароҳат олишганди.
«Локомотив» устози Юрий Семин иккала футболчининг ҳолати ҳақида айтиб ўтди:
«Чорлука Хорватия терма жамоаси ихтиёрига учиб кетди. У ерда шифокорлар текшириб кўришади ва Чорлуканинг майдонга тушиш тушмаслигини ҳал қилишади.
Денисов билан барчаси жойида, у жиддий жароҳат олмаган. Катта эҳтимол билан биринчи ўйинни (Сурия) ўтазиб юборса керак, иккинчи баҳсда (Қатар) эса майдонга туша олади. Россия чемпионатининг кейинги турига қадар Виталий оптимал спорт формасига қайтишига умид қиламан», - дейди Сёмин.
Link :
Source : tass.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments