Latest news

15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  0 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  0 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  4 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  19 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  9 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1

Йилнинг энг яхши мураббийи - Миржалол Қосимов News

Йилнинг энг яхши мураббийи - Миржалол Қосимов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб йилнинг энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳимоячиси, энг яхши ярим ҳимоячи ва энг яхши ҳужумчи эълон қилгандик. Энди навбат йилнинг энг яхши мураббийига.

Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

Андрей Фёдоров ("Локомотив")
Шота Арвеладзе ("Пахтакор")
Бахтиёр Ашурматов (АГМК)
Илҳом Мўминжонов ("Навбаҳор" собиқ бош мураббийи)
Миржалол Қосимов ("Бунёдкор")


Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган мутахассислар ичидан энг яхши мураббийни аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши мураббийи дея "Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов топилди.

Гарчи молиявий қийинчиликларга қарамасдан "Бунёдкор"ни юқори олтиликда ва совринли ўринлар учун охирига қадар мардонавор кураштира олган Миржалол Қосимов, жорий мавсумда юлдуз футболчиларсиз ҳам ажойиб ишлади. Сўровномада Қосимов жуда катта устунлик билан рақобатчиларини ортда қолдирди ва якунда ҳақли равишда чемпионатнинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлди. "Локомотив" билан чемпионликка эришган Андрей Фёдоров иккита овоз, АГМКни ўтиш ўйинлари орқали элитада сақлаб қолган ва мамлакат кубоги соҳибига айланган Бахтиёр Ашурматов битта овоз тўплади. Номзодлар қаторидан ўрин олган Шота Арвеладзе ва Илҳом Мўминжонов овоз тўпламади.


Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Андрей Фёдоров
Толибжон Қосимов - Миржалол Қосимов
Шаҳбоз Беғамов - Миржалол Қосимов
Жаҳонгир Файзуллаев - Бахтиёр Ашурматов  
Зоир Турсунбоев - Андрей Фёдоров
Ниғмон Назимов - Миржалол Қосимов
Алишер Холматов - Миржалол Қосимов
Нозима Зарипова - Миржалол Қосимов
Хайрулла Холиқов - Миржалол Қосимов
Жасур Асланов - Миржалол Қосимов
Нодирхўжа Юлдашев - Миржалол Қосимов
Гайрат Хасбиулин - Миржалол Қосимов  
Асрор Абдуназаров - Миржалол Қосимов


Шу тариқа "Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов "CA" талқини бўйича Суперлига-2018да йилнинг энг яхши мураббийига айланди.

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика