Latest news

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  9 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  4 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  6 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

"Яшнобод" жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди News

"Яшнобод" жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди

Tags :  Яшнобод
Футбол бўйича Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати “В” ПРО лига дебютанти “Яшнобод” жамоаси аъзолари айни пайтда пойтахт вилоятининг Ғазалкент туманидаги “FIZIOMED” соғломлаштириш оромгоҳида ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан тузилган футбол клуби аъзолари чемпионат ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйишган. Ҳозирда жамоа мураббийлар штаби асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний тикланишига қаратишган. Шу боис кунига икки маҳалда машғулотлар ўтказилмоқда. Унда йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти.

Куни кеча “Яшнобод” футбол жамоаси мураббийлари ва футболчилари Оқтошдаги Яшнобод туманидаги 30-Меҳрибонлик уйига қарашли “Нур” дала ҳовлисига ташриф буюрди. Мазкур сўлим ва баҳаво масканда айни пайтда 105 нафар ўғил-қиз ҳордиқ чиқармоқда.

“Яшнобод” футбол клуби аъзоларини Феруза Усмонхўжаева раҳбарлигидаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбиячилари ҳамда ўғил-қизлар кутиб олишди.

Самимий ва дўстона руҳда кечган мулоқотда “Яшнобод” футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари ўз фаолиятлари, келгуси режалари ҳақида тарбияланувчилар билан ўртоқлашдилар.

Тадбир баҳонасида “В” ПРО лига ва Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи иштирокчиси “Яшнобод” футболчилари ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида мини футбол бўйича ўртоқлик ўйини уюштирилди. Учрашувнинг асосий вақтида 9:9 ҳисоби қайд этилди. Натижада ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда омад мезбонларга кулиб боқди — 9:8.

— “Яшнобод” жамоаси ва уларнинг чемпионатдаги иштироки ҳақида эшитганмиз, уларнинг Ўзбекистон кубоги учрашувида супер лиганинг “Динамо” футболчиларини мағлубиятга учратганини телевизор орқали кўриб жуда қувонгандик, — дейди тарбияланувчилардан бири Владик. — Аммо уларнинг биз билан бугунги учрашувини кутмагандик. Профессионал футбол клуб вакилларининг меҳмонимиз бўлгани бизни роса хурсанд қилди. Уларга қарши ўтган ўйинда гол ҳам киритганим менга ўзгача завқ бағишлади. “Яшнобод” футболчиларининг қимматли вақтларини аямасдан оромгоҳимизга ташриф буюришгани учун катта раҳмат! Биз дўстларимиз билан биргаликда уларга албатта мухлислик қилишда давом этамиз ва “Яшнобод”га омад тилаймиз.

Ўртоқлик учрашувидан сўнг, жамоалар биргаликда дўстона эсдалик учун суратларга тушишди. Болажонлар учун озгина бўлса-да хушкайфият улашган яшнободликлар ўзлари учун янги мухлислар топганидан хурсанд ҳолда оромгоҳни тарк этдилар.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика