Latest news

15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  0 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  2 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2

Япониялик журналист: "Менимча, Осиё Кубогини бу сафар Ғарб жамоаси ютади" News

Япониялик журналист: "Менимча, Осиё Кубогини бу сафар Ғарб жамоаси ютади"

Кеча бўлиб ўтган Осиё Кубоги-2019 қуръа ташлаш маросимида бир қатор ОАВ ходимлари ҳам иштирок этди.

Шулардан бири Япониянинг "Asahi TV" мухбири Йота Нагахата. Маълумки, Ўзбекистон терма жамоаси "F" гуруҳида Японияга қарши баҳс олиб боради. Шу боис япон журналистининг фикрлари биз учун қизиқ бўлди.

- "Қуръа яхши ўтди. Барча гуруҳлар тенг деб ўйлайман. Албатта, мени биринчи навбатда Япониянинг қайси гуруҳга тушиши қизиқтирди. Гуруҳимиз яхши кўриниш олди, биринчи-иккинчи ўринлар учун Ўзбекистон ва Япония курашади. Япония турнир ғолиблигини қўлга кирита оладими? Бир нарса дейиш қийин, чунки бизнинг терма жамоада ўйнаётган кўп футболчиларнинг ёши катта ва уларнинг аксарияти Жаҳон чемпионатидан кейин фаолиятини тугатса керак. Кейин эса ёшлардан янги жамоа тузиш керак бўлади".

- "Ўзбекистон ўзига яраша кучли жамоа. Бу жамоага қарши ўйнаш биз учун ҳам қизиқ бўлади. Менимча, бу сафар Осиё Кубогини Ғарб вакили ютса керак. Тахминим БАА ёки Саудия Арабистони. Балки Эрон бўлиши мумкин. Чунки мусобақа Ғарбда ўтказилади ва эътибор ҳам кўпроқ ғарбликлар томонига бўлади. Япония терма жамоасини ҳозир маҳаллий мураббий мундиалга тайёрламоқда. У аслида мураббий эмас, балки менежер сифатида биламиз. Лекин федерация шу қарорга келиб терма жамоага тайинлади. Воҳид Халилходжич яхши иш олиб бораётганди, бироқ у охирги пайтларда футболчилар ҳамда федерация раҳбарлари билан жанжаллашадиган бўлиб қолганди. Шу боис тезда истеъфога чиқарилди".

Х.Холиқов, Дубайдан махсус.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика