Latest news

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  7 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  8 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Япония, Саудия Арабистони ва Баҳрайн Токио-2020 ҳақида ўйлашни бошлашган, биз-чи? News

Япония, Саудия Арабистони ва Баҳрайн Токио-2020 ҳақида ўйлашни бошлашган, биз-чи?

Индонезияда Осиё ўйинлари мусобақаси давом этмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ушбу мусобақада гуруҳда юз фоизли натижа қайд этиб, 1/8 финалда Гонконгни йирик ҳисобда таслим қилиб чорак финалга чиққанди. Бироқ ярим финалга чиқишимизга Жанубий Корея йўл қўймади.

Яқиндагина ЎФА раҳбари томонидан норасмий деб айтилган Осиё ўйинларидан олдин ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон терма жамоаси олдига ушбу мусобақада чемпионликни вазифа қилиб белгилади. Шу боис ҳам Равшан Ҳайдаров хатто легионер мақомидаги Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва Достонбек Ҳамдамов каби футболчиларни Индонезияга олиб кетишга уриниб кўрди. Бироқ ФИФА кунлари бўлмагани учун "Ростов" ва "Шаржа" футболчиларимизни қўйиб юбормади. 

Фақат "Анжи" Ҳамдамовни тахминан бир ойга терма жамоага бериб туришга рози бўлди. Раҳбарият чемпионликни талаб қилгани учун бош мураббий таркибга энг кучли футболчиларни жалб қилди, бунга қўшимча тарзда 3 нафар ёши катта футболчи ҳам Индонезияга олиб кетилди. Натижада ЎЗбекистон сафида Осиё ўйинларига Токио-2020да иштирок этиши мумкин бўлган фақат 4 нафар футболчига жой тегди холос. Хожиакбар Алижонов, Бобир Абдихолиқов, Исломжон Қобилов ва Жасурбек Яхшибоев Индонезиядаги мусобақада асосий таркиб футболчиси бўлишмади. Деярли барчаси асосан захирадан ўйинга қўшилишди холос.  



Ушбу таркибдаги ҳеч бир футболчининг ёши Токио-2020га тўғри келмайди. 


Таққослаш учун финалга чиққан Япония таркибидаги 20 футболчининг барчаси 2020 йилги Олимпиадада иштирок эта олади. Яъни уларнинг ҳаммаси 1997 йилдан кейин туғилган. Мана шу ёш болалар билан японлар финалга чиқишнинг уддасидан чиқишди. Майли, Япония Олимпиада мезбони бўлгани учун ҳозирдан ўз уйидаги мусобақага жиддий тайёрланмоқда дейишингиз мумкин, лекин Индонезияга Саудия Арабистони ва Баҳрайн ҳам худди японлар каби тўлиқ олимпия ёшидаги футболчилар билан ташриф буюришди. 

Эрон эса 19 нафар мана шундай ёш футболчи билан Осиё ўйинларида иштирок этди. Японлар финалга чиққани ҳақида ёздик, Баҳрайн 1/8 финалда, Саудия Арабистони эса худди биз каби чорак финалда ютқазиб мусобақа билан хайрлашишди. Фарқи улар ёш футболчилар билан, биз эса ёши катта футболчилар билан чорак финалда мағлуб бўлдик.  


2020 йил Японияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақасида 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок эта олишади.



Осиё ўйинлари-2018да иштирок этган ва Токио-2020га ёши тўғри келадиган футболчилар кимда қанча эди?

Япония - 20 (барчаси)
Саудия Арабистони - 20 (барчаси)
Баҳрайн - 20 (барчаси)
Эрон - 19
БАА - 12
Қатар - 11
Таиланд - 11
Жанубий Корея - 9
КХДР - 8
Қирғизистон - 8
Хитой - 6
Вьетнам - 6
Ўзбекистон - 4

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика