Latest news

22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  1 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  5 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Якуний тур олдидан. "Дортмунд" "Бавария"нинг мағлубиятига умид қилмоқда News

Якуний тур олдидан. "Дортмунд" "Бавария"нинг мағлубиятига умид қилмоқда

18 май куни Германияда навбатдаги чемпион аниқланади.

Шу куни ё "Бавария" ёки "Боруссия Дортмунд" Бундеслигада чемпионликни нишонлайди. Маълумки, ҳозирда жамоаларни икки очко ажратиб турибди. "Бавария" охирги турни ўз майдонида "Айнтрахт" клубига қарши ўтказади. "Дортмунд" эса сафарда "Боруссия М" меҳмони бўлади. Ҳар икки учрашув бир хил пайтда - 18:30да бошланади. 

"Боруссия Д" ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватске сўнгги тур олдидан интервью берар экан, шундай деди: "Ўтган турда биз ғалаба қозондик, "Бавария" дуранг қайд этди. Бу эса чемпионликни охирги турга қолдирди. Чемпионлик сўнгги турга қолганидан хурсандмиз. Тўғрисини айтсам, кўп ҳам босимни ҳис қилаётганимиз йўқ. Охирги турда ҳам майдонга тушиб, ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Менимча, ҳозир "Бавария" кўпроқ босимда қолган. Уларни дуранг ҳам қониқтиради, аммо ютқазиб қўйишлари мумкин". 

Ханс-Йоахим Ватске шунингдек, "Бавария" билан орадаги фарқни ҳам ёдга олди: "Қишда биз жуда яхши вазиятда эдик. "Бавария"дан 9 очкога илгарилаб кетгандик. Аммо кейинчалик рақиб бизни қувиб ўтди. Эндиликда ҳаммаси охирги турга қолди. Ҳаммаси 18 май куни ҳал бўлади". "Боруссия Дортмунд" бош мураббийи Люсьен Фавр ҳам барчаси яхши бўлишига умид қилмоқда: "Биз Мёнхенгладбахда ғалаба қозониш учун бор кучимизни берамиз. Мен бу жамоани олдин бошқарганман ва уларни яхши биламан". 

Қизиғи шундаки, "Айнтрахт" ҳам "Бавария" устози Нико Ковачнинг собиқ жамоаси ҳисобланади ва у ҳам франкфуртликларни жуда яхши билади. Яна бир қизиқ факт шуки, агар "Бавария" чемпионликни қўлга киритса, жамоа 2000 йилдан бери биринчи марта чемпионликни ўз майдонида нишонлаган бўлади. Ваҳоланки, бунгача "Бавария" 12 бор Бундеслигада зафар қучган бўлиб, ҳамма чемпионлик сафар ўйинларида қўлга киритилган. 

Шундай экан, 18 май куни нима воқеалар рўй беришини кутамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика