Latest news

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  3 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  4 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Хорижлик мутахассис иштирокидаги мастер классдан сўнг ўзбекистонлик мураббийлар қандай фикрда? News

Хорижлик мутахассис иштирокидаги мастер классдан сўнг ўзбекистонлик мураббийлар қандай фикрда?

Хабарингиз бор, кеча пойтахтимизда болалар футболига катта ҳисса қўшаётган Одил Аҳмедов ташаббуси билан Тошкент шаҳар футболида фаолият олиб бораётган мураббийлар учун хорижлик мутахассис иштирокида мастер класс ўтказилди.

Тадбирда УЕФА Про лицензиясига эга мутахассис Юрий Сверков бир қатор янгиликлар, ўзининг тажрибалари билан бўлишди. Биз шу ўринда анжуманда қатнашган ўзбекистонлик мураббийларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Дилшод Нуралиев ("Одил Жуниор" 2009 мураббийи) - Ушбу мутахассис билан аввалдан таниш эмасман. Одил Аҳмедов ташаббуси остида шундай семинар ташкил қилинди. Юрий Сверков ўзининг дастури билан таништирди. Хозирги ёш мураббийлар учун фойдали бўлади. Ҳар бир ёшда тажрибали мураббий бўлиши керак. Бизнинг болалар футболида бу нарса шаклланмаган. 6 ёки 7 ёшида болаларни йиғиб 18 ёшгача ўзи олиб чиқади. Ҳар бир ёш тоифаси 2 йиллик оралиқда ишлаши керак. 

Алишер Иброҳимов ("Бунёдкор" 2009 мураббийи) - Биринчи навбатда Одил Аҳмедовга раҳмат айтмоқчиман. Европадан келган мураббийдан керакли нарсаларни олдик. Битта семинар билан тўхтаб қолиш керак эмас. Чунки бир марттадан кўп нарсани эгаллаб олиш қийин. Бундай тадбир фақат фойда келтиради. 

Маъмур Икромов ("Одил Жуниор" дарвозабонлар мураббийи) - Ушбу семинарда кўплаб мураббийлар бирга йиғилдик. Ўйлайманки, ҳамма ўзи қизиқтирган маълумотларни олди. Уларнинг дастури немис футбол мактаби асосида шаклланган. Европалик мураббийлар иштирокида ҳар йили камида 1 ой ёки 2 ой ўтказилса тезроқ ўсиш кузатилади.  




Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика