Latest news

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Воқеа. Иньеста 2010 йилги ЖЧда қатнашмасдан, фаолиятини тугатишни истаган. Нега? News

Воқеа. Иньеста 2010 йилги ЖЧда қатнашмасдан, фаолиятини тугатишни истаган. Нега?

2009 йилнинг май ойида Иньеста ЕЧЛ бош совринини қўлга киритди.

Орадан бир йил ўтиб у ЖАРдаги Жаҳон чемпионатида зафар қучди.

Бироқ ушбу воқеалар бўлишидан олдин эртакнамо воқеалар содир бўлган. Андрес даҳшатга тушиб қолган.

ЕЧЛ финали доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинга икки ҳафта қолганида "Барса" мухлислари асабийлашиб қолишди: клубдагилар Иньеста оёғидаги жароҳати сабабли учрашувда қатнашмаслигини маълум қилишди. Барчадан кўра Пеп бундан ташвишда эди.

"Бундай етакчи футболчини йўқотиш, шунчаки даҳшат", - деганди Гвардиола. Ўйинга яқин қолганида эса унинг жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлди.

Якунда Иньеста 90 дақиқа ҳаракат қилди, "Барса" Ферги жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Финалдан кейинги кунда эса Андреснинг ҳаётига қайғу кириб келди. Унинг фақатгина соғлиғи эмас, балки руҳий ҳолати ҳам ёмонлашди. У худди ниманидир билгандек: "Бир куни ўзимни ёмон ҳис қилдим. Кейинги куни ҳам, ундан кейингисида ҳам. Тестлар барчаси жойида эканлигини кўрсатди. Бироқ, руҳим негадир безовталанаётганди ва икки хил йўналиш бераётганди"

АҚШдаги йиғинларда испаниялик футболчи машғулотда кўп қатнашмади. Кейинги икки ҳафтани эса у физиотерапевт билан бирга ўтказди. У энди ўзига келаётган бир вақтда "Барса" сардори Карлес Пуйоль ёмон хабарни маълум қилди: Иньестанинг энг яқин дўсти ва "Эспаньол" сардори Дани Харке вафот этди.

"Музлаб қолдим, тушуна олмаяпман, нима деб ўйлашни ҳам билмаяпман. Дани, дўстим, Дани вафот этди. Қандай қилиб? Нима сабабдан? Бўлиши мумкин эмас"

Иньеста ўзини йўқотиб қўйганди. Ҳар хил ҳаёлотлар уммонига ғарқ бўлди, бўшлиққа тушиб қолди, ҳаётдан ўчиб қолди. Узоқ вақт давомида Андреснинг ҳолати ҳақида ҳеч кимга маълумот берилмади. У оиласига ҳам, жамоадошларига ҳам бирор гап айтмади. Кейинроқ унинг депрессия ҳолатига тушиб қолгани маълум бўлди.

"Бўшлиққа қулаётгандекман. Атрофим қоп-қоронғу. Ўзимни топа олмаяпман. Шифокорлар ҳам ёрдам бера олмаяпти. Бу касаллик эмас, депрессия, бироқ бу ўтиб кетмаяпти"


Ўша мавсумда Иньеста жуда кам ўйин ўтказди. Ёмон ҳаёлотлар билан ҳаёти ўтаётгани боис, ЖЧни ўтказиб юборишни ҳам истади. Бахтига унинг бундай даври ўтиб кетди. Уни ҳаётга қайтара олишди. "Барса" бош шифокори Рикард Пруна яхши психолог топди. Бироқ уни олдингидек қилиб олиш жуда қийин бўлди.

"Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Энди қарзимни узишим керак"

У терма жамоа билан бирга ЖЧда ғолибликни қўлга киритди. Иньеста финалда муҳим гол урди:

"Ўшанда энг қийин давримни ўтказдим. Қаттиқ қайғуда эдим, футболни якунлашга яқин тургандим. Олдин бундай ҳолатга тушганимни эслай олмайман. Шундай пайтларда мен жуда тез таслим бўламан. Барчасини ўзгартириш учун эса нимадир қилиш керак экан"

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика