Latest news

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Воҳид Шодиев: “Осиё ўйинларининг аҳамиятини ҳаммамиз тушуниб турибмиз” News

Воҳид Шодиев: “Осиё ўйинларининг аҳамиятини ҳаммамиз тушуниб турибмиз”

Бугун терма жамоамиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлайди.
Илк рақиб: Гонконг терма жамоаси. Футболчиларимиз Инчонга жўнаб кетишидан олдин Воҳид Шодиевдан интервью олгандик. Қуйида ўша суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

-   Осиё ўйинларига тайёргарлик яхши бўлдими?
-   Шундай деса ҳам бўлади. Бу йўлда иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказдик: аввалига Озарбайжон билан, кейин Иордания билан. Иорданияга қарши баҳсни йигитлар кўтаринки кайфиятда ўтказишди. Натижада ғалаба қозондик. Энди бор эътибор Осиё ўйинларига қаратилади. Ҳозир ҳаммамиз бу мусобақанинг қандай аҳамиятга эга эканлигини тушуниб турибмиз. Иорданияга қарши баҳсда ўз ҳаракатларимдан тўлиқ қониққаним йўқ. Мен ҳар доим ўйиндан кейин ўзимдан камчилик қидираман.

-   Осиё ўйинларидан чемпион бўлиб қайтишимиз ҳақида кўп гапириляпти. Жамоа бунга тайёрми?
-   Менимча, ҳамма бош мақсад сари курашишга тайёр. Мусобақага ҳозирлик режа асосида олиб борилди ва камчиликлар кузатилмади. Энди буёғи ўзимизга боғлиқ.

-   Осиё ўйинларига ёши катта ҳужумчилардан ким бориши сўроқ остида турганди. Номзодлар борасида сиз билан Фарҳод Тожиев бор эдингиз. Лекин бош мураббий сизни маъқул кўрди.
-   Менинг вазифам машғулотларда ишлаб ўйинга тайёрлигимни кўрсатиш. Қолганини мураббийлар ҳал қилади. Аммо тўғрисини айтсам, Осиё ўйинларига боришимни кутмагандим. Чунки охирги йиғинга чақирилдим, холос. Миржалол ака менга ишонч билдирган экан, шу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.  

-   Асосий таркибдаги ўрнингизни қандай баҳолайсиз?
-   Қисқа муддатли турнирларда асосий таркиб, захира таркиби деган гаплар бўлмайди. Биз 20 кишимиз ва ҳамма асосий таркибда ўйнашга лойиқ. Энди буёғини бош мураббий ҳал қилади. Менинг ишим фақат ва фақат ишлаш.

-   Мабодо Осиё ўйинлари тўпурари бўлсангиз, бу сиз учун кутилмаган воқеа бўладими?
-   Ундай демаган бўлардим. Мен ҳар доим хоҳ клубда, хоҳ терма жамоада бўлсин гол уришга ҳаракат қилганман. Чунки ишим гол уриб жамоам ғалабасига ҳисса қўшиш ҳисобланади. Агар сиз айтгандек омадим келиб тўпурар бўлсам, бундан жудаям хурсанд бўламан.

Х.Холиқов суҳбатлашди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика