Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Водий футболи". Махсталиев, Убайдуллаев ва Олимов "Пахтакор"га қарши ўйнамайди News

"Водий футболи". Махсталиев, Убайдуллаев ва Олимов "Пахтакор"га қарши ўйнамайди

Водий футболига оид бугунги янгиликлар билан таништириб ўтамиз.
"Андижон": Абдумалик Абдуллаев: "Собиқ жамоамга қарши баҳсда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан"

Хабар қилганимиздек, 16 май куни Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида мухлислар водий дербисига гувоҳ бўладилар. Яъни “Андижон” ва “Навбаҳор” жамоалари ўзаро куч синашишади.

Мазкур дербига “Андижон”нинг тайёргарлиги жиддий давом этмоқда. Бу йил “Андижон” сафида тўп сураётган футболчилар орасида “Навбаҳор”нинг собиқ ўйинчилари ҳам бор. Санжар Асқаралиев ва Абдумалик Абдуллаев ўз вақтида “Навбаҳор”да фаолият олиб боришган. Айниқса, Абдуллаев бу йил андижонликлар таркибига қўшилгунига қадар фақат “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиб келган. Собиқ жамоасига қарши ўйинга ҳужумчи ўзгача руҳда тайёргарлик кўрмоқда.

- Дерби учрашувлари доим қизиқарли, шиддатли ҳамда курашларда бой тарзда ўтади, - деб сўзини бошлади Абдумалик Абдуллаев. - Илгари “Навбаҳор” сафида “Андижон” ва “Нефтчи” жамоаларига қарши дерби баҳсларида майдонга тушганман. Мана энди собиқ клубимга қарши ўйнашга тайёргарлик кўряпман. Бу ўйинда ўзимни кўрсатишга бор кучим билан ҳаракат қиламан. Чунки дерби ўйинида ҳар қандай ҳужумчи гол уриб жамоасига ғалаба келтиришни хоҳлайди. 16 май куни жуда қизиқарли ўйин бўлади.

"Қўқон-1912": "Шўртан" билан ўйинга чипталар сотувга чиқди

Хабарингиз бўлса керак, "Қўқон-1912" келаётган шанба оқшомида "Шўртан"ни қабул қилади. Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган мазкур учрашувнинг бошланиш вақти маълум бўлди. "Қўқон-1912" - "Шўртан" ўйини 16 май куни соат 17:00 да бошланади. Айтиш лозимки, чипталар бугундан сотувга чиқди.Нархлар одатдагидек икки хил бўлиб, 5000 ва 10000 сўмдан қилиб баҳоланган. Сиз чипта олмадингизми? У ҳолда шошилинг.


"Нефтчи": Махсталиев, Убайдуллаев ва Олимов "Пахтакор"га қарши ўйнамайди

Олий лига 9-тури доирасида пешқадам "Нефтчи" Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлади. Учрашув 16 май санасида “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Маълумки, фарғоналиклар йил бошида “шерлар”дан Аббос Махсталиев, Муҳсин Убайдуллаев ва Абдуллоҳ Олимовларни ижарага олган эди. “Нефтчи” матбуот хизматининг бизга маълум қилишича, ушбу футболчиларнинг ижара шартномасида “Пахтакор”га қарши майдонга тушмасликлари кўрсатилган. Яъни, ҳар икки клуб шундай келишган. Демак, шанба кунги учрашувда бу ўйинчилар “Нефтчи” сафида ўйнамайдилар.

“Нефтчи” футболчилари Тошкентга етиб келишди ва “Роҳат” меҳмонхонасига жойлашишди. Мурод Исмоилов ўз шогирдлари билан бугун кечқурун Чилонзордаги “Пахтакор”га қарашли сунъий майдонда енгил машғулот ўтказади.

“Навбаҳор”: Азамат Бобожонов машғулотларга қайтди

Ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида ўтказган ярим ҳимоячи Азамат Бобожонов йил бошида “Навбаҳор”га ўтган эди. Қишки йиғин давомида олган жароҳати туфайли ўйнай олмаётган футболчи машғулотларга қайтди. Унинг қачон майдонга туша олиши маълум эмас. Ярим ҳимоячи бу мавсум Олий лигада ҳали ўйнамаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика