Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Виталий Денисов: «Слуцкий "Локо"дан ҳеч кимни чақирмагани ёқимсиз ҳолат» News

Виталий Денисов: «Слуцкий "Локо"дан ҳеч кимни чақирмагани ёқимсиз ҳолат»

«Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисов «Уфа» (3:0) билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.


- Биз имкон қадар тўп назоратини ўзимизда ушлаб туришга ҳаракат қилдик. "Уфа" камчиликда ўйнаганида бизга олдинга ўтиш осонлашди ва бўш ҳудудлар кўпайди. Баъзи футболчилар шунчаки ўйнашни бошлашди. Бундай ҳолатлар футболда бўлиб туради.

- "Локомотив"дан Россия терма жамоасига ҳеч ким жалб этилмагани оғир ботгандир...

- Сиз буни бунга қадар кимларни чақиришган бўлса ўшалардан сўраганингиз маъқул. Шахсан мен учун бу ёқимсиз ҳолат бўлди. "Локомотив" Россия кубогини ютди, мавсумни ажойиб ўтказди. Янги мавсум стартини ҳам ажойиб бошладик. Лекин "Локо"дан ҳеч ким йўқ? Бу мен учун ҳам савол бўлиб турибди. Албатта, кимни чақиришни мураббий ҳал этади. Айнан бош мураббий натижага жавобгар ҳисобланади. Бу ҳақида биз бирор нарса дея олмаймиз. Шунчаки жамоамиздан ҳеч ким жалб этилмагани ёқимсиз ҳолат, кишини ранжитди.

- Сизларга қадар "Нефтяник" стадиони борасида "Зенит" эътиро билдирганди. Сизларга муаммо келтириб чиқармадими стадиондаги шароит?

- Бироз совуққина бўлди. Лекин шуни унутмаслик керакки, сунъий майдон бу сунъий майдон. Баъзи жиҳатларда албатта футболчиларга ноқулайликлар келтириб чиқаради. Айниқса жароҳат олган футболчилар учун жуда ноқулай. Бунақанги майдонда футбол ўйнаш қийин. Бу каби майдонда жароҳат олиш жуда осон. Бугун эса бахтимизга ҳеч ким жароҳатланмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика