Latest news

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

Виталий Денисов: "Локомотив" нега уйида ғалаба қозона олмаётганини билмайман" News

Виталий Денисов: "Локомотив" нега уйида ғалаба қозона олмаётганини билмайман"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" ҳимоячиси Виталий Денисов "Уфа"га қарши Россия чемпионатининг 6-тур учрашувидан олдин, баҳс бўлиб ўтадиган сунъий майдонда ҳаракат қилиш қийинлигини таъкидлади.

"Ўтган мавсумга эътибор берсак - "Уфа" биз учун ноқулай рақиб. Мураббийлар штабимиз рақибнинг кучсиз томонларини топа олади деб умид қиламан. Сунъий майдон ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. "Уфа" билан ғалабасиз серия? Ҳамма нарсанинг охири бор. Агар яхши нарса ҳақида ўйламасанг, майдонга чиқишни кераги йўқ. Олдинги учрашувлар ҳақида бош қотирмаймиз.

Нега уйда ғалаба қозона олмаётганимизни билмайман. Имкониятлар бор, "Терек"ка қарши ўйинимиз ўхшади, аммо тўпнинг дарвозага киргиси йўқ. Уфада Черевченкога ғалаба тақдим этишга тайёргарлик кўряпмиз. Бундай рақиблар билан иложи борича кўпроқ очко тўплаш керак.

Кеча Россия Темир Йўлларидаги ўзгаришлар ҳақида хабар ўқиб қолдим. Йигитлар билан бу борада суҳбатлашганим йўқ. Бунинг бизга алоқаси бўлмайди деб ўйлайман. Агар ўзгариш бўлса бизга бу ҳақда маълум қилишади. Кутилмаган ходиса рўй беради деб ўйламайман" - дейди Денисов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика