Latest news

16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  0 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1

Виртуал футбол бўйича "UCG-FIFA CUP" Республика очиқ турнири старт олмоқда News

Виртуал футбол бўйича "UCG-FIFA CUP" Республика очиқ турнири старт олмоқда

ЎФФ ва ПФЛ қўллаб қувватлаши ёрдамида "Virtual Football" компанияси томонидан Playstation 4 FIFA16 бўйича "UCG-FIFA CUP" Республика очиқ турнири ташкил этилмоқда.

Республика Гранд финали Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади ва ундаги TOP 20 ўйинчилар FIFA17 дан старт оладиган "PCFL" Олий лигасига, TOP 36 эса "PCFL" биринчи лигасига йўлланма оладилар.

Турнирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистонда кибер футболни ривожлантириш ва ёш футбол ишқибозларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш.



Саралаш баҳслари Тошкент, Фарғона, Урганч, Қарши, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти вакиллари учун саралаш пойтахтда ўтказилади.

Фарғонада водий аҳли учун, Бухорода Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари вакиллари учун, Самарқандда Самарқанд, Гулистон ва Жиззах вилояти иштирокчилари учун, Қаршидаги саралаш Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти вакилларига, Урганч шаҳридаги саралаш баҳслари эса Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари учун ўтказилади.

Саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида "Гранд Финал" мусобақасида иштирок этишади. Эслатиб ўтамиз, мусобақада 18 ёшга тўлмаганлар иштирок эта олишмайди.

Ташкилотчи "Virtual Football" компанияси.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика