Latest news

22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  1 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  3 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  7 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  5 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  0 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  1 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  9 21:00"Барселона"да жароҳатланганлар сафига яна бир футболчи қўшилди  5 20:40"Мен халқаро танаффусларни яхши кўраман! Ҳар икки ҳафтада шундай бўлишини хоҳлардим!" — Гвардиола  0 20:08Испания футболи афсонаси фаолиятини якунлади  14 19:50"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Олимпик"ни 3 та тўп фарқи билан енгди  1 19:37Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Жанубий Америкага йўл оладиган таркиби маълум  5 19:20Евгений Жук: "Бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киев 5 соат ўққа тутилди"  15

Виллаш-Боаш мавсум охирига қадар дисквалификацияга учради ёхуд "Чин юртига саёҳат" News

Виллаш-Боаш мавсум охирига қадар дисквалификацияга учради ёхуд "Чин юртига саёҳат"

Ўтган йили ўз трансферлари билан барчани ёқа ушлашга мажбур қилган бу ғайритабиий чемпионат ҳақида энг муҳим воқеаларни ёзамиз.


Хабарингиз бор, ушбу чемпионатдан энди оламшумул трансферларни кутиш ноўрин. Ушбу мамлакатда маҳаллий футболчиларга янада кенгроқ имконият бериш мақсадида хорижлик футболчилар трансферига катта миқдорда солиқ жорий этилди. Эндиликда маҳаллий жамоалар ўз сафига фақатгина тўрт нафар футболчини қўшиб олиш имкониятига эга. Шунда ҳам, асосий таркибга уларнинг уч нафаригина тушиши мумкин. Қўшимча сифатида, уларнинг сафида 23 ёшдан кичик маҳаллий футболчи бўлиши лозим. Ушбу ёзда Суперлига жамоалари оламшумул трансферларни амалга оширишмади. Рубен Кастро, Рикарду Ваш Те, Марио Суарес каби футболчилар бундай статусга тўғри келмайди. Эндиликда "Чин юрти" жамоалари сифатли, аммо у қадар қиммат бўлмаган футболчиларга эътибор қаратмоқда. "Хитойлик футболчилар тайёргарликка қаттиқ эътибор беришади. Бу ердаги лимит футболчиларни эркин бўлишига сабаб бўла олмайди, ҳудди Россияда бўлгани каби", - дейди ҳамюртимиз Одил Аҳмедов. Умуман олганда, Хитой футболи ўсишга ва олдинга қадам ташлашга ҳаракат қилмоқда. Ана энди энг қизиқарли жиҳатларга эътибор қаратамиз.

Энг эски мавзулардан бўлган ҳакамлик масаласи

Хитойда Виллаш-Боаш ҳакамлардан шикоят қилишда давом этмоқда. Чемпионатнинг 26-турида "Шанхай СИПГ" жамоаси "Бейжинг Гоан" устидан ғалаба қозонди. Бироқ, учрашувдаги ҳакамларнинг қарорлари Виллаш-Боашнинг кескин эътирозларига сабаб бўлди. Ҳаттоки, учрашувдан сўнг португалиялик мураббий уларга ташланди. Якунда эса, мамлакат футбол Федерацияси Одил Аҳмедов устозини 8 учрашувга дисквалификация қилди. Эндиликда Халк, Оскар ва Одил Аҳмедов жамоаси чемпионат сўнггига қадар учрашувларни бош мураббийсиз ўтказадиган бўлди.



Халкда ҳаммаси жойида

Қисқача Халк ҳақида. У Шанхайда ёлғиз эмас. Шанхайга у ўзи билан бирга оиласининг барча аъзолари ва яқин дўстларини олиб келган. У ўз интервьюларида "Шанхай СИПГ" билан шартнома имзолаб тўғри қарорга келганини айтиб келади. Бу ерда у бахтлилигини унинг инстаграм саҳифасига жойлаган суратларидан ҳам билиш мумкин. Футбол майдонларида ҳаммаси жойида, дейиш мумкин. Шу вақтга қадар, бразилиялик 24 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 13та тўп киритди. Осиё чемпионлар лигасида эса турнир тўпурари бўлиб турибди ва жамоасини финал томон етакламоқда.



Хитойда Тевесни ёмон кўришади

Тевесда эса аксинча. Аргентиналик ҳужумчига Хитойда осон бўлмаяпти. "Шанхай Шенхуа" жамоасининг янги бош мураббийи Ву Цзиньсу ортиқча вазни сабаб, Тевес ва жамоанинг бошқа юлдузи Фредди Гуаринни асосий таркибга киритмаяпти.

"Мен натижа ва футболчилар учун жавобгар саналаман. Агар, сизлар жамоа муваффақияти учун бор имкониятларни ишга солмасангиз, сизларга жамоанинг асосий таркибида ўрин йўқ. Мен кўплаб юлдузлар билан ишлаганман ва номлар бу ерда рол ўйнамайди", - деди Цзиньсу.

Мурабийнинг бу гапларида асос бордек. Карлитоснинг ҳисобида ҳозиргача 2тагина гол бор (биттаси пенальтидан). Бу юмшоқ қилиб айтганда юқори маош олувчи футболчи учун яхши ҳолат эмас. Қўшимчасига, аргентиналик бу ерда мунтазам равишда жароҳат олиб даволанмоқда.Ўз интервьюларидан бирида маҳаллий футболчиларнинг савияси ҳақида айтган гапи эса, ҳаммасидан ошиб тушди. Унинг бу гапи ижтимоий тармоқларда мухлисларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Улар Карлосга бу ерга бошқа қайтмасликни маслаҳат беришмоқда.



Монахлар биринчи ғалабага ҳисса қўшишди

"Хенань Цзанье" - Суперлига аутсайдерларидан бири саналади. Агар бир воқеа бўлмаганида, суперлигадаги бу жамоани ҳозир хеч ким эсламаётган бўлар эди. Яқинда жамоа ўз майдонида ўтган учрашувда чемпионатдаги илк ғалабасини қўлга киритди ва бу шунчаки содир бўлмади.

Гап шундаки, "Шандон Лунен" жамоасига қарши уй учрашувининг бошланишига саноқли дақиқалар қолганида, стадионга 15 нафар монах таклиф қилинди ва улар жамоанинг ғалабасига катта ҳисса қўшишди. Қизиқ томони, Хитой футбол Уюшмаси буни тасдиқламади ва жамоа ғалабани ҳеч қандай ташқи кучларсиз ўз маҳорати эвазига қўлга киритганини билдирди.



Қўриқчилар футболчиларни калтаклашди

Яна бир ғаройиб ҳолат. Маҳаллий "Харбин Итен" ва "Юнан Лицзян" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 2-бўлими бошланишини мухлислар нақд 50 дақиқа кутишди. Кейинчалик маълум бўлишича, бунга "Харбин" футболчиларининг стадион қўриқчилари томонидан калтакланиши сабаб бўлган экан. "Харбин Итен" вакилларининг билдиришича, улар танаффус вақтида кийиниш хонасидаги чироқни ўчиришганидан сўнг, хонага ўнга яқин қўриқчилар кириб келган ва футболчиларни калтаклашган. "Юнан Лицзян" жамоаси эса бу вақтда ҳакамлардан норози бўлиб, уларнинг хонасига бостириб кирмоқчи бўлишган экан. Жамоа аъзоларининг фикрича, қўриқчилар бу борада меҳмонларга ҳалақит бериб қолишган экан. Қизиқарли томони, "Харбин Итен" жамоаси вакиллари 2-бўлимда калтакдан сўнг, қонталаш бўлган аъзоларини кўрсатишмаган. Бундан кўриниб турибди-ки, бу юртда ҳамма футболчилар ҳам симулянт эмас.


championat.com сайтидан Мақсуд Яҳёев таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика