Latest news

00:24Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди  9 23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  0 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  1 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  2 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  38 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  34 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  22 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  29 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0

ВЧЛ, Аҳмедов академияси, 12-сектор ва ҳокимият ёҳуд Наманганга футбол қайтмоқда News

ВЧЛ, Аҳмедов академияси, 12-сектор ва ҳокимият ёҳуд Наманганга футбол қайтмоқда

Балки бу мақола наманганликлар учундир, лекин "Навбаҳор"ни ўзбек футболи олдида тутган ролини инобатга олсак, бу бевосита Ўзбекистон учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

ВОДИЙ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ

19-20 август кунлари Наманган вилояти футбол федерациясининг биринчи Вице-президенти Баҳром Холмирзаев ва водийдан саралаб олинган 10та 2005 йилда таваллуд топган футбол клуб ва мактаблари, "Championat.asia" ва "Best Sport Media" ўртасида чемпионалр лигасининг формати устида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда барча клубларнинг бош мураббийлари ва раҳбарлари иштирок этдилар. Қувонарлиси шундаки, водий чемпионлар лигасига бўлган эътибор юқори сифатда. Дастлабки мавсумда ташкилий ишларда бироз камчиликлар бўлиши мумкин, аммо бу ечса бўладиган масала. "Нефтчи", "Навбаҳор", "Андижон", "ЎзДонгЖу" каби жамоаларни турнирда иштирок этиши мусобақанинг савиясини белгилаб берса ажаб эмас. Нима учун 2005 йиллар? Сабаби шу авлод вакиллари 2018 йилда спорт коллежларига имтиҳон топширадилар. Имтиҳонда алдамчи ҳаракатлар бўлмаслиги учун, биз 8 ой давомида ёш футболчиларни назорат қилиш имкониятига эга бўлаяпмиз. Бундан буён водийдаги футбол коллежларига фақат ва фақат энг сара футболчилар киришларини таъминлаш бош мақсадимиз. Қолаверса, ВЧЛнинг ютуғи шунда бўладики, унда иштирок этадиган барча жамоа футболчилари "киндер" паспортга эга бўлишлари керак бўлади. Шунда бизда ёш билан муаммо бўлмайди.


ОДИЛ АҲМЕДОВ АКАДЕМИЯСИ

Наманган спорт коллежи билан ҳамкорликда иш бошлаган Одил Аҳмедов академияси айни пайтда Тошкент вилоятининг Нанай қишлоғида Рауф Инилеев ва Шерзод Жўраев (Намангандаги Нанай эмас, Сижжак яқинида) бошчилигида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаяптилар. Аввалига кўпчилик ота-оналар фарзандларини бу коллежга беришни истамадилар. Чунки, сўнгги йилларда у ердан бирон бир яхши футболчи чиқмай қўйганди. Аҳмедов ва вилоят ҳокимлигини ташаббуси билан бу камчиликка эътибор қаратила бошланди. Бугунги кунда мазкур синф энг замонавий спорт инвинтарлари билан таъминланиб бўлди. Ҳар бир болага ортиғи билан етадиган тўплар харид қилинди. Вилоятлардаги асосий муаммо инвинтарларни етишмаслигида. Академия 7 синфдан коллеж, 7 синфгача ўзи мустақил фаолият олиб боради. Бу борада "Odil Junior" лойиҳаси водий бўйлаб ишга тушади. Янги йилнинг баҳорига келиб, футбол мактаби ўзининг замонавий спорт базасига эга бўлиши керак. 26 август куни Одил Аҳмедовни ўзи коллеж ўқувчилари билан пойтахтда учрашув ўтказади ва уларга керакли маслаҳатларини беради.


"НАВБАҲОР" АКАДЕМИЯСИ

Аҳмедов билан кетма-кетликда "Навбаҳор" академияси ҳам ишга тушиш арафасида турибди. "Навбаҳор"-96 сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган Дилшод Алиев ҳозирда "Навбаҳор" футбол жамоасининг ўринбосарлари ва унга футболчиларни етказиб берувчи мактабга маъсул этиб тайинланди. Ҳозирдаги бош мақсад, 2018 йил учун чемпионатнинг сўнгги поғонасида юрадиган эмас, кучли бешликка кирадиган ўринбосарлар таркибини тузиш. Шу йўл орқали "Навбаҳор"нинг асосий таркиби маҳаллий истеъдодлар билан бойитиб борилади. Маълумот учун, Дилшод Алиев "Насаф"нинг асосий таркибидан жой олган, 1998 йилда таваллуд топган Ислом Рашидхоновнинг дадаси. Ўз пайтида "Навбаҳор" жамоасининг назарига тушмаган ёш футболчи Рўзиқул Бердиев томонидан кашф қилинди. Ўзга вилоятларни гуллатиб юрган наманганлик ёшлар қанча? Бундан кейинги мақсад, уларни Наманганни ўзида асраш.


12-СЕКТОР

Водийга сафарим давомида "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувига ташриф буюрдим. "Истиқлол" стадионига автотураргоҳ томонидан кирганлигимиз боис, у ердаги чипталар фақат 13-17 секторлар учун сотилаётган экан. Дўстим билан чипта олиб сектор томон кириб бордик. Кирганимдан сўнг билдим-ки, бу мухлислар учун аталган сектор экан. Шу куни чамаси 2500 нафар наманганлик мухлис Фарғонага ташриф буюрган эди. Секторга кирганимда, мухлислар "Championat.asia" деб бақиришгани, тўғриси кишини қувонтирмай қолмади, эътибор учун барчангизга раҳмат, фарғоналикларга ҳам!

Мени қувонтиргани мухлис маданиятини ошиб бораётгани. Сўнгги йилларда ўзбекистонлик мухлислар ўртасидаги адоватларни сўниб бораётгани, аксинча дўстлашиб боришаётгани маданият белгиси деб биламан. Биз ўзбекмиз ахир, Овропада стадионларидаги жан-жаллар бизнинг маданиятимизга тўғри келмайди. Фарҳод ака бошчилигидаги мухлислар клуби ўз суюкликларини жуда чиройли тарзда олқишлаб турдилар. Иккинчи томонда "Нефтчи" мухлислари (кейинги сафар албатта фарғоналикларнинг секторида ўтираман). Тўғри гуруч курмаксиз бўлмайди, баъзи мухлислар икки томондан ҳам сўкиниб туришди. Лекин улар жуда озчилик эди. Яна бир қизиқ ҳолатни айтмасам бўлмайди. Мухлис борки, ўз жамоаси томон чалинган хуштакка ҳакам томон "ташланади", ахир бу ўйин. Хуштак ё унга, ё бунга чалинади. Қўполликсиз ўйнайдиган жамоа йўқ... Қисқаси, "Навбаҳор" мухлислар клубининг савияси кескин суратда ўсган! Энди наманганлик футбол мутасаддилари шунга қараб иш қилсалар бўлгани.


ҲОКИМИЯТ

Кико Зунигани Наманганга олиб борганимизда вилоят ҳокимининг шаҳсан ўзи биз билан мулоқотга чиққан эди. Хайрулла Хайитбоевичнинг бугунги Наманган футболига қилаётган эътибори тақсинга лойиқ. Шавкат Абдуразақовни шаҳар ҳокими этиб тайинланиши эса, келажак машинасини юришида янада тезлатиб юборди деб айтсам, гапим муболаға бўлмайди. Сабаби, айнан шу кишининг ташаббуси билан "Навбаҳор" жамоасининг ўринбосарларининг иш сурати кескин ўзгартириб юборилди. Икки ҳокимнинг қўллаб-қувватлаши, росмана ишлаётганларга кенг йўл очиши орқали яқин беш йил ичида "Навбаҳор"ни маҳаллий футболчилар асосида тузилган жамоа сифатида камида бронза медалини қўлга киритишини кутишимиз мумкин.


Нодирхўжа Юлдашев


Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика