Latest news

18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  21 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 0:1 (матнли трансляция)  137 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1

Вадим Абрамов йирик ҳисобли ғалабадан кейин: «Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан эмас» News

Вадим Абрамов йирик ҳисобли ғалабадан кейин: «Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан эмас»

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Динамо” (0:3) учрашувидан сўнг, бош мураббийи Вадим Абрамов саволларга жавоб берди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув ҳисобидан қониқдим, холос. Аммо ўйин борасида бундай дея олмайман. Шундай бўлсада, йигитларга йирик ҳисобдаги ғалаба учун  ўз миннатдорчилигимни билдираман. Лекин ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим. Гол урилганидан сўнг, шогирдларим негадир ўйин суръатини пасайтириб юборишди. Ўз навбатида “Навбаҳор-фарм”нинг ёш ва яхши жамоа эканлигини таъкидламоқчиман.


- Мезбонлар жамоангизга муносиб қаршилик кўрсата олишдими?

- Таъкидлаганимдек, майдон эгалари яхши ўйин намойиш этиб, муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди. Мазкур баҳс бизга осон кечмади.


- Жорий мавсумда “Динамо”нинг олдига қандай мақсад қўйилган?

- Албатта, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.


- Бу борада “Динамо”га қайси жамоалар рақобат кўрсатади, деб ҳисоблайсиз?

- Менимча, 5 та тур баҳсларидан сўнг, жамоалар  ажралиб қолади. Умуман олганда, ўтган мавсумда Суперлигада қатнашган жамоалар юқори лига йўллланмаси учун кураш олиб боради.


- Про лигадаги жамоалар сони кам эмасми? Бу футболчиларнинг ўйин амалиётига таъсир ўтказмайдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Албатта, ўйинлар сони кам. Шунингдек, ҳозирча қачон 1-давра баҳслари якунланиб, 2-давра ўйинлари қачон бошланишини ҳам билмаймиз.

Шунингдек, 5-тур учрашувларидан кейин орада катта муддатли, адашмасам, 20 кунлик танаффус юзага келади, - дейди мураббий.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика