Latest news

00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  2 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  0 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  7 22:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси асосий таркиблари маълум!  17 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  58 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  23 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  10 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11

Вадим Абрамов: "Рақиб бизга ўз ўйинимизни намойиш этишга имкон берди" News

Вадим Абрамов: "Рақиб бизга ўз ўйинимизни намойиш этишга имкон берди"

"Локомотив" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Сўғдиёна" яхши жамоа, бу жамоа ҳали кўп жамоалардан очколар олиб қўя олади", - деб гап бошлади Абрамов.

Легионерлар маҳаллий футболчилардан устун бўлиши керак деб ҳисоблайман. Бугун майдонга тушаётган легионер футболчилар бунга ҳақли. Шевченко ўтган ўйиндаги каби ёрқин ўйин намойиш этмади. У тажрибали футболчи.

Менинг вазифам футболчиларнинг имкониятларидан тўғри фойдаланиш. Шевченко майдонга тушаяптими демак у бизни қониқтирмоқда.

Бугун рақиб бизга ўз ўйинимизни намойиш этишга имкон берди. Шу боис голлар урдик. Ҳозирча мавсумга тўлиқ тайёрмиз деб айта олмайман. Кейинги турда "Бунёдкор" билан ўйнаймиз. Шундан сўнг катта танаффус бўлади, бу бизга фойда келтирадими ёки аксинча билмайман.

Аслида стадион ходимларига раҳмат айтиш билан ўз фикрларимни бошламоқчи эдим. Ёдимдан кўтарилибди. Эрталабдан ёққан қор туфайли бугун ўйинимизни кўрсата олмаслигимиз мумкин эди. Ходимлар майдонни футбол ўйнаш учун ажойиб ҳолатга келтириб қўйишди. Уларга жамоа номидан миннатдорчилик билдираман. Бундан ташқари мухлисларга ҳам раҳмат. Агар стадионга кўпроқ одам келаверса демак биз тўғри йўлдан кетаётганимизни кўрсатади - дейди Вадим Абрамов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика