Latest news

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

Вадим Абрамов "Пахтакор" билан ўйин ҳақида: "МТЖ ва ўсмирлар жамоаси ўйнагандек тасаввур уйғонди" News

Вадим Абрамов "Пахтакор" билан ўйин ҳақида: "МТЖ ва ўсмирлар жамоаси ўйнагандек тасаввур уйғонди"

"Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинда ютқаздик. "Пахтакор" биздан яхши ўйнади ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. Футбол шундай ўйин. Унда ҳар нарса бўлиши мумкин. Иккинчи ўйинда мағлуб бўлдик. Ғалаба қозониб очко ишлаш вақти келди деб ўйлайман. 

Назорат ўйинларида бошқа таркиб, асосий учрашувларда умуман бошқа таркиб билан ҳаракат қилдик. Бизга вақт керак. Машғулотларга кўп нарса боғлиқ. Ўйлайманки, Лутфулло Тўраев қайтганидан сўнг ёшлар ҳам бошқача ўйин кўрсата бошлайдилар. 

Ўйиндан-ўйинга янги номларга ишонч билдирамиз. Бугун ҳудди миллий терма жамоага қарши ўсмирлар жамоаси ўйнагандек тасаввур уйғонди. Умид қиламанки, иккинчи даврагача барчаси жойига тушиб кетади ва "Пахтакор"га муносиб қаршилик кўрсата оладиган бўламиз. 

Лутфулло Тўраев кейинги турда бизга ёрдам бера олади деб умид қиламан. 

Янги легионерлар? Барчаси молиявий масалаларга боғлиқ. Шунингдек, раҳбарият томонидан қўйиладиган вазифага ҳам кўп нарса боғлиқ. Агар улар қўл остимиздаги ёш футболчилар билан мақсадга эришишни режалаштириса биз шу йўлдан борамиз. Агар совриндорлар орасидан ўрин олиш вазифаси қўйилса албатта таркибни кучайтиришимиз лозим бўлади. Агар шунчаки чиройли ўйин кўрсатиб, ёшларга эътибор қаратадиган бўлсак бу бошқача бўлади. Агар легионер бўлса бизнинг футболчилардан бир бош баланд бўлиши лозим. 

Вазифамиз аввалги йилдан ёмон бўлмаган натижани қайд этишдир. Шундоқ ҳам биринчи даврада энди хеч кимни рўйхатдан ўтказа олмаймиз. 

Ўйинда камчиликлар кўп. Биринчи учрашувда бизга омад етишмаганди. Ёш футболчимиз хато қилиб қўйганди. Бу барчада бўладиган ҳолат. Бугун эса "Пахтакор" кучли эди. Футболчиларга ўзига бўлган ишонч керак. Агар яхши ўйнаб, мағлуб бўладиган бўлса бу хеч кимни қониқтирмайди. Аммо, бугун ўйинимиз умуман ёқмади", - деди Вадим Абрамов. 

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика