Вадим Абрамов: "Нега ҳакам бизнинг ўйинчини ҳақорат қилади?"
		
		21 aug 2019 22:14
        News	
	 
				 
				Вадим Абрамов: "Нега ҳакам бизнинг ўйинчини ҳақорат қилади?"
- Фикримча, бугун мухлисларга ёқадиган учрашув бўлди. Мураббийлар эса, асабийлашишди. Аввалига ўзимизнинг хато сабабли гол ўтказиб аҳволимизни қийинлаштирдик, лекин кейин вазиятни ўнглай олдик.
Мени тушунмаганим шуки, Тўраевга нима сабабдан иккинчи сариқ карточка билан қизил кўрсатилди? Бизнинг фойдамизга жарима тўпи белгиланиб, бизнинг ўйинчига қизил карточка кўрсатиляпти. Бу нима? Футболга янги қоида киритилгану, мен билмайманми?
Ўзи Тўраевнинг биринчи сариғи нима сабабдан кўрсатилганини ҳам тушунмадим?! Рақиб ўйинчиси бизнинг футболчига қўполлик ишлатяпти, ҳакам ҳар иккала ўйинчига ҳам сариқ карточка кўрсатяпти. Жабрланувчи сариқ карточка олиши ҳам футболнинг янги қоидасими? Қизиғи, Тўраев ҳакамга шу вазиятни тушунтирмоқчи бўлгани учун сариқ карточка олди.
Яна бир гап: ҳакамга футболчини ҳақорат қилишга ким рухсат берган? Нега ҳакам бизнинг ўйинчини ҳақорат қилади? Бу нима деган гап? Яқинда ҳакамлар ҳақида илиқ фикрлар билдиргандим, шундан бери ҳаммаси биз учун тескари кетяпти. Шуни умуман тушунмаяпман!?
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments