Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Вадим Абрамов: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик" News

Вадим Абрамов: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик"

"Динамо" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинидан (3:1) сўнг мезбон жамоа устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Вадим Абрамов: "Биз энг яхши формамизда эмасмиз, шу сабабли хавфсираб тургандим, аммо йигитлардан миннатдорман. Улар кучини ишга солишди, омадимиз ҳам келди. Уларнинг дарвозабони хатога йўл қўйди. Умуман олганда бугун иккита тенг жамоа тўқнаш келди. "Локомотив" яхши жамоа, улар тўғри ўйнашяпти, қийинчиликка учрадик".

- Таркибдаги ротация ҳақида нима дея оласиз?

- Бизда ўйинлар жуда кам. Таркибимизда майдонга тушмаганла бор. Кимга ишониш мумкинлигини аниқлаш учун уларни синовдан ўтказдик.

- Бу Баҳодир Валиевнинг биринчи ўйинимиди?

- Ҳа, биринчи ўйини. Кўп ҳаракат қилди, ҳаммаси ўхшамаган бўлсада катта ҳажмдаги вазифани бажарди. Ундан миннатдорман.

- Бугун йигитларингиз вазифаларни тўлиқ бажаришдими ёки камчиликлар кузатилдими?

- Ҳозир яхши формада эмасмиз. Янада ишончлироқ ҳаракат қилишларини хоҳлайман. Ҳар бир жамоа рақиб унга қандай имкон беришига қараб ўйнайди.

- Мухлислар бугун Акмал Козимов ва Эркин Бойдуллаевларни кутишганди...

- Қайдномага 20 кишини киритиш мумкин, шу сабабли уларни қўша олмадик. Имкони борича ҳозир жамоага ёрдам бера оладиганларни таркибга киритдик.

- Энди футболчиларни трансфери устида ишлайсизми? Таркибда кучли шогирдларингиз бўлишини хоҳлардик.

- Биринчи даврада яна 2та ўйин бор, шундан сўнг футболчиларни кўриб чиқамиз. Тўғри, яхши шогирдларим бор, аммо улар Про лигада ўйнашни хоҳлашмаяпти. Григалашвили билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилдик.

- 2005 йилда "Трактор" билан Ўзбекистон Кубоги финалига чиққансиз, кейин "Локомотив" билан кубокни қўлга киритгансиз. "Динамо" билан бу ишни такрорлай оласизми?

- Ҳаммаси яратганнинг иродаси билан содир бўлади. Кўрамиз, ҳозир бир нарса дейиш қийин, эндигина гуруҳдан чиқдик.

- Кейинги босқичда қайси жамоага қарши ўйнамоқчисиз?

- Кучсизроқ рақиб бўлишини. Буни барча мураббий истайди. Аммо ким тушишидан қатъий назар қизиқ бўлади. Мухлисларни майдонга чорлай оладиган жамоа бўлса яхши бўларди.

- "Навбаҳор" тушсачи?

- Агар "Навбаҳор" бўлса... "Навбаҳор" ўзбек футболининг флагмани. Ҳозирданоқ "қалтираяпмиз". Наманган клуби ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика