Latest news

08:48Sofascore. Ашурматов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  1 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  27 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  7 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  186 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  12

Универсиада-2013. Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди News

Универсиада-2013. Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида мамлакатимиз вакиллари томонидан қўлга киритилган медаллар сони 16 тага етди.
Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 19 – ўринни, медаллар сонига кўра эса 6 – ўринни банд этиб турибди.

Юртимиз спортчилари ҳозирча – бокс (1 олтин – 4 кумуш – 3 бронза), белбоғли кураш (1 кумуш – 3 бронза), дзюдо (1 кумуш – 1 бронза) ва оғир атлетика (1 кумуш – 1 бронза) спорт турларида совринли ўринларни эгаллашди.  

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги кунга қадар мусобақаларда иштирок этган 29 нафар спортчимиздан 15 нафари (ўртача ҳар икки спортчидан бири) совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.  

Олдинда мамлакатимиз спортчилари иштирок этадиган – оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, самбо, бадиий гимнастика бўйича мусобақаларда турибди ва умид қиламизки юқорида номлари зикр этилган спорт турларида ҳам кўплаб медаллар қўлга киритилади.  

Бугун Универсиада ўйинларида спортнинг 17 тури бўйича мусобақалар ўтказилади. Юртимиз вакиллари дзюдо (жамоавий беллашувлар), эркин кураш (Ихтиёр Наврўзов (-66 кг), Умиджон Исманов (-84 кг)) ҳамда енгил атлетика (Юлия Тарасова) бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.  

Қуйида XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида совриндор бўлган юртимиз спортчилари берилган:

Олтин – Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг, бокс)  

Кумуш – Яҳё Имомов (-81 кг, дзюдо)
Кумуш – Зайлобиддин Ортиқов (-80 кг, белбоғли кураш, классик усул)
Кумуш – Фазлиддин Ғоипназаров (-60 кг, бокс)
Кумуш – Хуршидбек Норматов (-69 кг, бокс)
Кумуш – Азизбек Абдуғофуров (-75 кг, бокс)
Кумуш – Рустам Тўлаганов (-91 кг, бокс)
Кумуш – Улуғбек Алимов (-77 кг, оғир атлетика)  

Бронза – Зайлобиддин Ортиқов (-75 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Нозимжон Иброҳимжонов (-90 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Замира Аҳмедова (-52 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Сойиб Қурбонов (-100 кг, дзюдо)
Бронза – Жасурбек Латипов (-52 кг, бокс)
Бронза – Элшод Расулов (-81 кг, бокс)
Бронза – Мирзоҳиджон Абдуллаев (+91 кг, бокс)
Бронза – Манзурахон Мамасолиева (-69 кг, оғир атлетика)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика