Latest news

10:57Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди   3 10:16"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:43Sofascore. Отабек Шукуров "Ал Насср" билан учрашувда неча баҳо олди?  5 09:10"Металлург" собиқ мураббийи Мальдив ороллари жамоасида иш бошлади  4 08:35"Шўртан" дарвозабони легионерга айланди  1 08:05Ўзбекистонлик ҳимоячи Тожикистон совриндори сафига бориб қўшилди  0 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   78 03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  12 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  4 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  105 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0

Умид Аҳмаджонов: "Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда" News

Умид Аҳмаджонов: "Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда"

Бугун Тошкент шаҳридаги "Miran" меҳмонхонасида Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов, федерация масъуллари, мураббийлар, футболчилар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов мураббий ва футболчиларга мурожаат қилар экан, жумладан, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

Ўзбек футболига нисбатан бўлган меҳрни қайтариш керак. Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда.

"Янги йилдаги илк нуфузли мусобақа арафасида турибсизлар. Бу мусобақада Сизлардан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз. Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олмагач, халқнинг футболдан кўнгли бир оз совуди. Энди яна мухлисларни футболга қизиқтириш, ўзбек футболига нисбатан бўлган меҳрни қайтариш керак. Буни Сизлар амалга оширасизлар. Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда.

Сизлар учун қандай шарт-шароит керак бўлса, барчасини муҳаё қилиб берамиз. Ҳозирда Президентимиз муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ўзбек футболини ривожлантириш тўғрисидаги Қарорлари тайёрланмоқда. Яқинда ушбу қарорга имзо қўйилади. Мазкур Қарор юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш, ўзбек футболи савиясини ошириш учун катта туртки бўлади.

Шуни унутмангки, ортингизда Президентимиз турибдилар, бутун ўзбек халқи турибди. Умид қилиб қоламизки, Сиз ўзингизнинг чиройли ўйинларингиз орқали бизларни, бутун ўзбек халқини хурсанд қиласизлар", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам сўзга чиқиб, федерация томонидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ўқув йиғин машғулотлари учун миннатдорчилик билдириб, футболчилар ва мураббийлар халқнинг ишончини оқлаш учун бор имкониятларини ишга солишларига ваъда бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия терма жамоамиз бугун тунда Хитойга учиб кетишади. Вакилларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини 9 январь куни Қатар терма жамоасига қарши ўйин билан бошлашади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика