Latest news

18:41Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  1 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  5 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  47 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Умид Аҳмаджонов: Ўзбекистон футбол ассоциацияси дўстликка, бирдамликка чорловчи лойиҳаларни қўллаб қувватлашда давом этади News

Умид Аҳмаджонов: Ўзбекистон футбол ассоциацияси дўстликка, бирдамликка чорловчи лойиҳаларни қўллаб қувватлашда давом этади

ФИФА Россиянинг “Газпром” компанияси билан ҳамкорликда “Футбол дўстлик учун” ижтимоий лойиҳасининг 6-мавсумига старт берилгани ва 9 июнь куни Москвадаги “Спартак” клуби академияси майдонида мазкур лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Бу йил ижтимоий лойиҳада дунёнинг 211 та мамлакатидан 1500 нафарга яқин болалар, миллий ассоциация делегатлари ва журналистлар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистондан мазкур лойиҳада ёш дарвозабон Муслим Абдуманнопов ва ёш журналист Мардон Марупов иштирок этяпти. Кеча кун давомида лойиҳанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Бугун, 14 июнь куни эса барча мамлакат аъзолари иштирокида “Москвариум” саройида катта форум бўлиб ўтди.

Тадбирни “Газпром” компанияси директорлар кенгаши раиси Виктор Зубков очиб берди. Шундан кейин Испания терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби собиқ посбони Икер Касильяс сўзга чиқди. У ўз нутқида лойиҳанинг аҳамияти, футбол орқали дўстлар орттириш ва бирлашиш муҳимлигини таъкидлади.


Форум давомида мусобақа ғолиблари, турли номинацияларда энг яхши ёш футболчилар ва энг яхши ёш журналистлар тақдирланди. Ғолибларга совғаларни Россия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири ҳисобланган Александр Кержаков ва бошқа спорт юлдузлари топширишди. Тадбир якунида турли шоу-дастурлар ўтказилди ва қўшиқлар куйланди.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – бутун дунёдаги ёш авлод ўртасида дўстлик, тинчлик, турли миллат ва маданият вакилларига ҳурмат каби юксак инсоний тушунчаларни тарғиб қилишдан иборат.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бу каби лойиҳаларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга ва уларда фаол иштирок этишга тайёр.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бутун дунёдаги болаларни футбол атрофида дўстлашишга ундаган ажойиб лойиҳа ҳисобланади. Ўзбекистон вакиллари мазкур лойиҳада иккинчи бор қатнашишига қарамай, анча фаол тарзда тадбирларда иштирок этишди. Ўзбекистон футбол ассоциациси бундан кейин ҳам дўстликка, бирдамликка чорловчи, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи, футболни оммалашишига, ўзаро ҳурматни ошишига олиб келувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этади” , - дейди Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика