Latest news

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  12 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  29 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Умид Аҳмаджонов Куала-Лумпурда Жанни Инфантино билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов Куала-Лумпурда Жанни Инфантино билан учрашди

ОФК штаб-квартираси жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ташкилотнинг навбатдаги Конгресси ўз ишини бошлади.

Бугунги кун тартибига ОФКга 2019-2023 йиллар учун янги раҳбар сайлаш масаласи қўйилган.

Мазкур тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди. Унда МОҚ президенти швейцариялик мутахассис билан ўзбек футболининг келажаги хусусида ўзига хос суҳбат олиб борди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов ушбу Конгрессда бир қатор футбол федерациялари раҳбарлари билан ҳам учрашиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш борасида фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, ОФКнинг бугунги Конгрессида, шунингдек, ташкилот вице-президентлигига, ФИФА консуллигига, ОФК эркаклар ва аёлар ижроқўмига ҳам сайловлар бўлиб ўтиши белгиланган.

Бугун ОФКда катта кун. Президентлик ва бошқа лавозимлар учун сайлов бўлиб ўтади  

Rating: -56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика