Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Умид Аҳмаджонов "Аякс" футбол клуби академиясини кўздан кечиради News

Умид Аҳмаджонов "Аякс" футбол клуби академиясини кўздан кечиради

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Доха шаҳрида бўлиб турибди.

Қатардаги сафар якунига етгач, Умид Аҳмаджонов Голландиянинг Амстердам шаҳрига йўл олиши режалаштирилган. У ерда дунёдаги энг кучли академиялардан яна бири бўлган "Аякс" футбол клуби академиясини кўздан кечириб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиши режалаштирилган. Бундан ташқари, "Аякс" футбол клуби раҳбарияти билан учрашув ташкил қилинииб, ўзаро ҳамкорлик қилиш, голландиялик мутахассисларни юртимизга жалб қилиш масалалари бўйича музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Амстердамда Голландия Қироллиги футбол уюшмаси президенти билан ҳам учрашув бўлиб ўтади. Учрашувда ўзбекистонлик ёш футболчиларни Голландиянинг кучли клубларига жалб қилиш, шу орқали футболчиларимизнинг Европага чиқишига йўл очиш, Миллий терма жамоаларимизга Европа футболида чиниққан кучли номзодларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинади, - деб хабар бермоқда ЎФА расмий сайти

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика