Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Улуғбек Мирзаев vs Диёр Имомхўжаев. Ким ҳақ? News

Улуғбек Мирзаев vs Диёр Имомхўжаев. Ким ҳақ?

Ўтган ҳафта Улуғбек Мирзаев ва Диёр Имомхўжаев championat.asia сайти меҳмони бўлишди.

Иккала мутахассис ҳам футбол клубларининг пул ишлаб топиши борасида берилган саволга жавоб беришди. Дастлаб Улуғбек Мирзаевга берилган савол ва жавобни тақдим этамиз.


- 2020 йилда ўз сметасининг 30 фоиз қисмини ўзи ишлаб топмайдиган клублар профессионал эмас дегансиз. "Бунёдкор" клуби 2021 йилда ўз сметасининг неча фоизини ўзи ишлаб топди?  
- 2021 йилда ўзимиз қилган даромадларимиздан қониқмадик. Бу йилги сметамиз 26 миллиард сўмни ташкил этди. Кулгули бўлса ҳам айтишимиз керак ўзимиз 1,5 миллиард сўмни ишлаб топдик. Ҳеч қандай трансфер амалга ошира олмадик, йирик компанияларни жалб қила олмадик. Пандемия туфайли қайси компания билан боғлансак улар ҳозирча имкониятларимиз чегараланган деб жавоб беришди. 2020 йилда ёдингизда бўлса ПФЛнинг ўша пайтдаги директори Даврон Шоқурбонов 2019 йил якунлари бўйича "Бунёдкор" пул топиш бўйича чемпион бўлди деганди. 2019 йилда сметамиз 16 миллиард сўм эди, шундан 4 миллиардини ўзимиз топгандик. Яъни 25 фоизни ўзимиз топгандик.

Лекин бир нарсага эътибор қилиш керак. ПФЛ томонидан, мухлислар томонидан ва футбол жамоатчилиги томонидан футбол клубларимиз боқимандаликдан қочиши керак деб айтилади. Қандайдир формула кўргандим. Унда 2030 йилгача биринчи йил клуб 10 фоиз, кейинги йил 20 фоиз, кейин 30 фоиз ва шундай тарзда 10 йилда тўлиқ ўзини қоплайдиган клубга айланиши керак деб ёзилганди. Аммо тан олиш керак нафақат Ўзбекистонда, Собиқ Иттифоқ давлатлари клублари учун имконсиз масала. Масалан, Англияда футбол клубини бошқариш осон. Дейлик бир йилда 100 сўм чиқим қилсангиз, 120 сўм даромад оласиз. Ёки 100 сўм қайтади. Фойда кўра олмаган клублар эса 95 сўм даромад кўради, яъни раҳбар атиги 5 сўм зарар қилади холос. Мисол учун, Россия ёки Ўзбекистонда футбол клуби эгаси бўлсангиз ортингизда катта компаниянгиз ёки бизнесингиз бўлиши шарт. Ўша бизнесингиздан келган пулни футбол клубига тикаверишингиз шарт. Чунки бизнинг футболимизда даромад келадиган ҳеч қандай манба йўқ. Бизга кимдир айта оладими: Мана бундай йўналишда ишласангиз шундан пул топишинглар мумкин деб?

Айтайлик бизда Суперлигада ўринлар учун ҳеч қандай мукофот пуллари йўқ. УЕФА нафақат еврокубокларда ўйнаётган клубларга, балки ўша миллий лигаларда ўйнаётган пастки ўринларни эгаллайдиган клубларга ҳам пул беради. Сабаби қолган клублар ўша клубларни ютиб еврокубокларга чиқади. Осиёда ҳали бундай даражага етиб келгани йўқ.

Кейингиси, Coca Cola Суперлигаси деймиз, мавсум давомида 182та ўйин бор. Мана шу ўйинларда клублар майдонга тушиб ўйнайди. ПФЛ Coca Cola'дан қанчадир миллиард сўм олади, аммо пулларни клубларга бермайди.

Ёки стадион четидаги баннерларни олайлик, 44та баннер бўлса унинг ярмига ПФЛнинг ҳомийлари жойлаштирилади. Тўғри бу маркетинг регламентида кўрсатилган ва бундан нолимаймиз.

Лекин масалан бизга Pepsi'дан таклиф бўлса улар билан шартнома туза олмаймиз. Сабаби регламент бўйича бошқа газланган ичимликлар билан шартнома тузиш мумкин эмас.

Лекин клубларга имконият берилса яхши бўларди, эшикни қия бўлса ҳам очиб беришсин. Ҳозир Суперлига клублари 500 миллион сўм бадал тўлайди, худди бир томонлама ҳаракатланадиган кўчага ўхшаб қолган. Ҳар қанча афсусланарли бўлмасин айтишга мажбурман. Келажакда маркетинг, менежмент ва тижоратлаштириш ишлари яхшиланиб кетар. Аммо ҳозирги кунда клубларнинг оёқ қўли ипсиз боғланган. Шу боис давлат улуши бор корхоналарга футбол клубларимиз қарам.


Бунга ПФЛ Бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев қуйидагича жавоб берди:

"Улуғбек Мирзаев ўзи кўчадан "Бунёдкор"га қанча пул топди? Мухлисларни стадионга қайтариш учун нима ишлар қилди? "Бунёдкор" ўйинларида қанча мухлис келмоқда? Олдинги раҳбарият ишлаганида "Пахтакор" ва бошқалар билан ўйнаганида 15 мингача мухлис олиб келишарди. Бугунги "Бунёдкор" нима қилмоқда?

Ҳамма айбни ПФЛга ағдариб қўйишдан олдин ўзи "Бунёдкор"ни билайлик, нима билан шуғулланаётганини. У ҳақда кўп гапирмайман, улар нима қилаётгани, хатоси қаерда, ютуғи қаерда жуда яхши тасаввурга эгаман. Инсофни ўзларига берсин. Лекин бугунги "Бунёдкор"ни умуман танимаяпман. Мен билган "Бунёдкор" умуман бошқа ўринлар учун курашиши керак, мақсадлари бошқача бўлиши керак. Ҳозир клубнинг амбициялари ҳам секин-секин ўлиб бормоқда.

Яқинда бир фикрни эшитдим, Шуҳрат Мақсудов айтдими шуни: бунақа мухлислардан кўра, биргина шундай инсон (раҳбар) бўлгани яхши. Мана шу "Бунёдкор"нинг ҳақиқий "пазор" ҳолати. Агар мухлисдан шахсни устун қўйишга ўтишган бўлса, ҳаммалигини "оптом" футболни йиғиштириб қўйишса бўлади. Футбол мухлислар учун ўйналадику, тўғрими?

Худди "Пепси" келиб ҳозир шунча пул бераман деб клубни бойитиб қўядигандек. Мухлислар ташрифини ўйлашсин, академияни мавқеини кўтаришни ўйлашсин. ПФЛнинг ҳозирги ҳамкорлари ёрдамида биз тарихда илк бор бадал пулларини туширдикку тўғрими? Бундан ташқари аёллар ва футзални бадал пулларидан озод қилдик. Ҳакамларнинг гонорарини икки баравар оширдик. Қайси пуллар эвазига? Мисол учун, жамоаларни ўйлаганимиз учун ҳакамларнинг бориши-келиши, меҳмонхонада яшашини ўз гарданимизга олиш бўйича ЎФА билан гаплашаяпмиз. Ҳамма ёқдан оқиб келаётган даромадни фақат ўзимиз ушлаб ҳеч ким билан бўлишмаслик фикридан йироқмиз. Биз олдин ўша босқичга етиб келишимиз керак. Олдин улар давлатдан олаётган пулларни эплаб ишлатишни ўрганишсин".




Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика