Latest news

22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  10 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  15 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  0 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  2 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  28 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  15 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  8 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  27 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  7 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4

Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз" News

Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Локомотив" жамоасини яхши биламиз, таркиби жуда кучли, амалдаги мамлакат вице-чемпиони, қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб гап бошлади Улуғбек Бақоев. 

- Қайси ўйин қийинроқ бўлди? "Пахтакор" биланми ёки бугун "Локомотив"га қарши? 
- Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Унинг статусига қарамаймиз. Ҳар бир ўйинга тайёрланиб майдонга тушамиз. Натижа эса ўйинга қараб бўлади.

- "Сўғдиёна" дастлаб "Пахтакор"ни, кейин "Локомотив"ни мағлуб этди. Бунга қандай эришилди?

- Бу футбол, агар ҳар бир футболчи 100 фоиз кучи билан ўйнаса. Фамилия ёки классдан қатъий назар ҳаракат қилса натижа бўлади.

- Бугун сенсация бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Бугун ҳаракат қилдик. Агар сесация десангиз майли сенсация бўла қолсин. Бу ҳақдa ўйлаганим йўқ.

- "Сўғдиёна" бу мавсум қайси ўринларга кураша олади?

- Биласизми, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз ва мавсум якунида мусобақа жадвалига қараймиз.

- Саволни бошқачароқ берамиз: Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаш.

- Ўтган йил ОЧЛга чиқиш учун озгина етмай қолганди. Бу йил шунга умид қилса бўладими?

- Биз ҳаракат қиламиз. Ҳозир барча жамоалар тенг кучли ва кутилмаган натижалар ҳали кўп бўлади.



Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика