Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  1 01:55Европа лигасида инглизча финал!  2 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  18 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Улар ҳозир қаерда? Диққатимизда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси (2010 йил) News

Улар ҳозир қаерда? Диққатимизда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси (2010 йил)

Эсингизда бўлса, 2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2-ўринни эгаллаганди.
Алексей Евстафеев шогирдлари ўша мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида Шимолий Кореяга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Фотоархивимизни кўздан кечираётиб ўша пайтда олинган суратга кўзимиз тушди. Яъни, ўсмирларимизнинг ўйиндан олдинги 11талик таркиби. Суратга қараб футболчиларнинг айни пайтда қаерда тўп суришаётгани билан қизиқдик.

СУРАТДА
(Пастки қатор чапдан бошлаб): Равшан Ҳайдаров, Тимур Ҳакимов, Асилжон Мансуров, Муҳаммаджон Абдуллаев (ҳозирги исм-шарифи Муҳаммад Расулов), Азиз Муротов.  
(Юқори қатор чапдан бошлаб): Сардор Раҳмонов, Бобир Давлатов, Сардор Собдирхўжаев, Жавлон Мирабдуллаев, Ғанишер Холмуродов, Аббос Махситалиев.

УЛАР ҲОЗИР ҚАЕРДА?

Равшан Ҳайдаров. Бу футболчи биринчи лига вакили “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳайдаров секин-аста олий лига даражасига кўтарилса керак.

Тимур Ҳакимов. Мавсумнинг биринчи ярмини “Андижон”да ўтказиб, кейин яна “Пахтакор”га қайтди. Мураббийлар унинг ўйинида пасайиш юзага келгани ҳақида кўп гапиришмоқда.

Асилжон Мансуров. Ҳимоячи иккинчи давра бошида “Гулистон” клубида рўйхатдан ўтди. Аммо ҳозиргача олий лигада майдонга тушгани йўқ.  

Муҳаммаджон Абдуллаев. Бу футболчи ҳозир “Навбаҳор” сафида ўйнамоқда. Йил бошида фамилиясини Расуловга алмаштирганини таъкидлаш лозим. Муҳаммаджон олий лига ўйинларида ҳам майдонга тушиб турибди.  

Азиз Муротов. Қанот ярим ҳимоячиси “Бухоро” клубида тўп тепмоқда. Асосан жамоа ёшлари сафида ўйнаётган футболчи, баъзан олий лига ўйинларида ҳам майдонга тушиб турибди.

Сардор Раҳмонов. Йил бошида “Машъал”дан Тошкентнинг “Локомотив” клубига ўтди. Ўйинида озгина бўлса ҳам ўсиш бор. Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2013 иштирокчиси.  

Бобир Давлатов. Ёш футболчи ўтган мавсумда “Янгиер”да ўйнади ва бу йил бошида Қозоннинг “Рубин” клуби мактабига бориб таҳсил олишни бошлади. Ярим ҳимоячи “Рубин” клуби ёшлари билан машғулотларда иштирок этмоқда, бироқ ёши тўғри келмаганлиги учун ҳали расмий ўйинларда майдонга тушгани йўқ.

Сардор Собирхўжаев. Айни пайтда “Бунёдкор” ўринбосарлари сафида ҳаракат қилмоқда. Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2013 иштирокчиси.

Жавлон Мирабдуллаев. Бу футболчи ҳам “Бунёдкор” ўринбосарларининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Лекин олий лига даражасига кўтарила олармикан?

Ғанишер Холмуродов. Биринчи лига вакили “Аланга” дарвозасини қўриқламоқда. Ўйинида унчалик ўсиш кузатилмади.

Аббос Махситалиев. “Пахтакор”да тўп сураётган Махситалиев доим ҳам бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Аммо ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2013да ўзидан ёмон таассурот қолдирмади.


Хайрулла Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика