Latest news

20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  0 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  5 19:30Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида  1 19:06"Вест Хэм" "Бавария" ҳимоячиси трансфери борасида келишиб олди  0 18:40"Лас-Пальмас" Янузайни ижарага олди  3 18:15"Бунёдкор" япониялик футболчини таркибга қўшиб олди  6 17:49"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  2 17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   2 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  5 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  8 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  28 15:22"Фулхэм" "Арсенал" футболчиси бўйича таклиф билан чиқди  2

Улар фаолиятини "ажойиб" йилда якунлашди. Баъзи футболчиларни кўриб ҳайрон бўлишингиз аниқ News

Улар фаолиятини "ажойиб" йилда якунлашди. Баъзи футболчиларни кўриб ҳайрон бўлишингиз аниқ

Жуда кучли футболчиларнинг яна бир гуруҳи бутсаларни "михга илиш"га қарор қилди.

2019/20 йилги мавсум якунланди ва биз анънага мувофиқ профессионал фаолиятини якунлаган футболчиларни ёдга оламиз.

Кимдир мавсум якунида кетишини аввалроқдан айтган бўлса, бошқалар кутилмаганда шундай қарорга келишди. Ишончимиз комилки, сиз рўйхатдаги баъзи ўйинчиларни аллақачон футболни "йиғиштирган" деб ўйлардингиз. 

Эътиборингизга 2020 йилнинг ўзига хос фотомақоласини тақдим этамиз. 

1 январь Давид Вилья "Виссел Кобе" билан Япония Кубогини қўлга киритди ва 38 ёшида нафақага кетди. Жаҳон ва Европа чемпиони, Чемпионлар Лигаси ғолиби, икки жамоа таркибида Испания чемпионати ғолиби ("Барселона", "Атлетико"), уч хил клуб таркибида Испания Кубоги эгаси ("Сарагоса", "Валенсия", "Барселона"), Испания терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар (59 гол). Мақтанишга арзигулик фаолият.

 

18 апрель кунига Испания Кубоги финали белгиланганди – "Реал Сосьедад" Бильбаонинг "Атлетик" жамоасига қарши. Кўплаб киноларда бўлгани каби, бахтли якун учун Ариц Адурис ғалаба тўпини уриши, совринни боши узра кўтариб, Бильбаонинг чинакам қахрамони сифатида фаолиятини яунлаши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб ўйин номаълум муддатга қолдирилди (ҳали ҳам ўтказилгани йўқ), форвард эса рестартни кутиб ўтирмади. 

"Сизларни қаттиқ қучоқлаб, юракдан ташаккур ва хайр дейман – менинг чинакам мухлисларимга. Катта раҳмат!". 36 ёшли Штефан Лихтштайнер мухлислар билан шундай хайрлашди. Вақтида европа грандлари эътиборига тушиб, маълум вақт "Ювентус"да ҳаракат қилган футболчи 2019/20 йилги мавсумни "Аугсбург"да ўтказди.

Гарет Бэрри АПЛнинг мангу рекордини ўрнатиб кетди – 653 учрашув! Нега мангу дейсизми? Чунки унинг энг яқин тақибчиси Жеймс Милнернинг ҳисобида – бор йўғи 536!

Якунланган мавсумда Икер Касильяс бирор марта майдонга тушмади, лекин расман фаолиятини бир ой аввал якунлади. "Порту" олтин дублни қайд этди ва жамоа мухлислари испаниялик посбонга ҳам медаль топширилишини талаб қилишмоқда. Халқ меҳри ва ҳурмати деб шуни айтишса керак! 

Милан Барош охирги уч йилда дастлабки уч йилни ўтказган клубида эди. "Баник" мухлислари 38 ёшли форварднинг охирги ўйинида кўзларида ёш билан хайрлашишди.

Бу йигит 1996 йил (бундан 24 йил аввал) гол уриб юрарди, 2000 йиллар бошларида Бундеслига ғолибига айланганди, 2010 йилларда ЕЧЛ бош совринига эга чиқди, 2020 йилга келиб эса катта футбол билан хайрлашди. Фаолиятининг охирги саҳифасида Клаудио Писарро "Вердер"га Бундеслигада жон сақлаб қолиши учун ёрдам берди.

Даниэле де Росси фаолиятининг охирги даврини океан ортида ўтказишга қарор қилди. "Бока" сафида 5 ўйин, жароҳат – ва Даниэле футболчиликдан, мураббийликка ўтиш вақти келганини тушуниб етди.

Футбол ишқибозларига яхши таниш Эсекиэль Лавесси Хитойда нафақага чиқди. Фаолиятини якунлаши ҳақида 2019 ноябрь ойидаёқ айтган футболчи мамлакатдан коронавирус муаммоси юзага келишидан аввалроқ кетиб улгурганди.



Кўпчилик "Барселона"дан "Спортинг"га кўчиб ўтгандан кейин Жереми Матьени ҳисобдан чиқарган бўлса керак. Ана ўша трансфер амалга оширилганига ҳам уч йил бўлибди. Жароҳатлар французни ёзга келиб таслим бўлишга ва организмини ортиқ қийнамасликка кўндирди.

Марио Гомес "Штутгарт" билан 2007 йил Германия чемпионатида зафар қучганди, 2019/20 йилги мавсумда унинг 14 голи клубни Бундеслигага қайтарди. Марио чиройли нуқта қўйишга эришди!

2019 ёил ёзида Венсан Компани "Андерлехт"га қайтди ва ўйновчи мураббий лавозимига тайинланди, аммо Бельгиянинг энг номдор клуби ишлари юришмади. 18 августдан Компани – жамоанинг бош мураббийи, "ўйновчи" қўшимчаси энди шарт эмас.


2014 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби Бенедикт Хёведес Москванинг "Локомотиви"да икки мавсумни ўтказди, жароҳатлар сабаб анча қийналди ва 32 ёшида барчасини йиғиштиришга қарор қилди.

Ўша мундиалда Бенидикт билан елкама-елка ҳаракат қилган Германиянинг бошқа бир ўғлонининг "масаласи" "Спартак"да ярим йилда ҳал бўлди. Катта умидларни оқлай олмаган ва ўз потенциалини охиргача очиб беролмаган Андре Шюррле фаолиятини 29 ёшда якунлади. 

Аммо яхши янгилик ҳам бор, бонус сифатида футболни соғинган ушбу футболчини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Янги мавсум бизни зериктириб қўймаслигига умид қиламиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика