Latest news

00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:00Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  0 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  12 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  4 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  14 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  5 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  6 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  2

Украиналик ҳужумчи, "Машъал" устози ва қалқони — Про лига 5-тур лауреатлари News

Украиналик ҳужумчи, "Машъал" устози ва қалқони — Про лига 5-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 5-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал")

"Машъал" жамоаси бу турда меҳмонда "Бухоро" билан куч синашди. Про лигада 5 та тур ортда қолдики бу икки жамоанинг дарвозасига ҳали ҳеч ким йўл топа олгани йўқ. Айниқса муборакликлар дарвозабони Умиджон Ҳамроев аввалги учрашувларда бўлгани каби "Бухоро"га қарши ўйинда ҳам бир нечта вазиятларда жамоасини қутқарди. Ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келаётган кипер тур дарвозабони номига лойиқ кўрилди. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси - Сергей Петров ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жамоаси ўтган турда "Олимпик Мобиуз" меҳмони бўлди. "Шунқорлар" шу куни украиналик ҳужумчи Сергей Петров томонидан амалга оширилган хет-трик эвазига сафардан уч очко билан қайтди. Петров бундан ташқари жорий йилда битта учрашувда 3 та гол урган илк футболчига айланди. Шубҳасиз у турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши мураббийи - Асрор Алиқулов ("Машъал")

"Машъал"нинг Про лигадаги мағлубиятсиз серияси давом этмоқда. Жамоа 5-турда Тошкентда "Бухоро" майдонидан ортга 1 очко билан қайтди. Ўйин мезбонларнинг устунлиги остида ўтганига қарамасдан Асрор Алиқулов шогирдлари тартибли ўйини билан рақибга имконият қолдирмади. 


Rating: +1   

Comments

   
15 apr 17:53:56
Жахонгир-9
Насаф шунака дарвозабонларга эътибор каратиш керак.Навбахор билан уйинда 3 дарвозабонни уйин амалёти булмаса хам таркибда киритиб ковун туширди Рузикул
   
15 apr 12:01:28
Жамшид Абдусамадов
Умид Хамроев яхши дарвозабон факат бизни куп укиворган тренерларимиз уйинчини фаркига бормиди. Узига нима кераклигини билмиди. Тушунмиманда битта командада 3-4 та тренер булади нима иш килишар экан. Тренер тоза ишини яхши курадиган узига ишонадиган тренер булса 1 та тренер хам етади негаки бизни командаларни Машки бир хил уйинчилар узи хам биладими нима килишни
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика