U-23 Осиё чемпионати. Баҳрайн сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди
11 jan 2020 17:30
News
U-23 Осиё чемпионати. Баҳрайн сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди
Илк турда мусобақа мезбони Таиландга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган Баҳрайн биринчи турда Австралия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Ироқа билан тўқнаш келди.
Учашувда Баҳрайн сўнгги дақиқаларга қадар 2:1 ҳисобида олдинда эди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада ироқлик Муҳаммад Нассиф гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди - 2:2.
Ушбу баҳсдан сўнг Ироқ ҳисобидаги очколар 2тага етди, ушбу мусобақада илк бор иштирок этаётган Баҳрайн эса U-23 Осиё чемпоинатларидаги дастлабки очкосини қўлга киритди.
Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланадиган Австралия - Таиланд учрашувида агар мусобақа мезбони ғолиб бўлса муддатдан аввал чорак финалга йўл олишади.
БАҲРАЙН - ИРОҚ 2:2
11 январь 2020 йил. "Таммасат" стадиони. 15:15 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам: Ко Хюнг Жин (Жанубий Корея)
Қанот ҳакамлари: Юн Кванг Йеол ва Парк Санг Жун (иккиси Жанубий Корея)
Захира ҳаками: Турки Муҳаммад Ал Худайр (Саудия Арабистони)
VAR ҳаками: Хироюки Кимура (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Ким Жонг Хёк ва Ким Хи Гон (Жанубий Корея)
Голлар: Ҳошим Сайид Иса 44, Муҳаммад Марҳун 86 - Амир Ал Аммари 65, Муҳаммад Нассиф 90+2.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments