Latest news

20:25"Манчестер Сити" 2025/26 мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 20:16Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  0 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   1 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  14 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  4 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   3 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  6 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6

U-20 ЖЧ. Валентин Барко: "Гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ҳақида яхши биламиз ва доим етакчи бўлишга интиламиз" News

U-20 ЖЧ. Валентин Барко: "Гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ҳақида яхши биламиз ва доим етакчи бўлишга интиламиз"

Аргентина ёшлар терма жамоаси ва "Бока Хуниорс" клуби ҳимоячиси Валентин Барко бўлажак жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аргентина терма жамоаси таркибида бўлиш ажойиб. Қолаверса, бу масъулият талаб қиладиган ёқимли туйғу ҳисобланади. Қайдномадан ўрин олдим, ўз ишимни аввалгидек хотиржам ва масъулият билан бажаришга ҳаракат қиламан. Мени кимгадир таққослаши — нормал ҳолат, бунга кўп эътибор бермайман. 

Жанубий Америка минтақасидаги мусобақага бора олмадим, бироқ Маскерано сабрли бўлишим ҳамда чақириладиган вақтим келишини айтганди. Ўшанда тўпиғимдан жароҳатлангандим, бу эса менга тинчлик бермасди. 

Маскеранонинг терма жамоа учун нима ишлар қилганини барча билади. У техник жиҳатдан кўп нарсаларни ўргата олади. Биз мураббийнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. 

Унинг мендан талаб қилаётган жиҳатини уқиб олишга ҳаракат қиламан. Маскерано билан тактикалар устида кўп суҳбатлашаман. 

Менга Лука Ромеронинг ўйини ёқади. У билан U-15 ва U-19 терма жамоаларида бирга тўп тепганмиз. Биз яхши жуфтлик ҳосил қилгандик. 

Европа ва маҳаллий футболчиларнинг жисмоний жиҳатдан фарқ қилади, аммо барчамиз яхши ўйин кўрсата оламиз, шу боис Аргентина терма жамоасига чақирилганмиз. 

Гуруҳ босқичидаги рақибларимизнинг қандай ўйин намойиш этиши, рақибга нима таклиф эта олиши ва тактик схемалари ҳақида озми-кўпми биламиз. Биз ҳар доим етакчи бўлишга интиламиз ва қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз. Шу билан бирга, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди 18 ёшли чап қанот ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар гуруҳ босқичида Ўзбекистон, Гватемала ва Янги Зеландия билан кураш олиб боради. Гуруҳдаги илк ўйин юртдошларимизга қарши ўтказилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика