Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин
18 oct 14:35
News
Британиянинг "The Sun" нашри ёзишича, "Манчестер Сити"нинг собиқ бош мураббийи Роберто Манчини ўз атрофидагиларга Рубен Аморим ишдан бўшатилган тақдирда "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга тайёрлигини маълум қилган.
Манбанинг хабар беришича, италиялик мутахассис ва "қизил иблислар"нинг ҳаммулкдори Жим Рэтклифф Франциянинг жанубида истиқомат қилишади. Улар бир неча марта турли ижтимоий тадбирларда учрашишган.
Манчини 2009–2013 йилларда "Манчестер Сити" жамоасини бошқарган. Унинг раҳбарлиги остида "шаҳарликлар" 2012 йили Англия Премьер-лигаси чемпиони бўлишган. 60 ёшли мураббийнинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистони терма жамоаси бўлиб, у бу лавозимни 2024 йил октябрида тарк этган.
Link :
Source : The Sun
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments