Туркманистон бош мураббийи: "Япония қандай кучга эга эканлигини яхши биламиз"
08 jan 2019 20:29
News
Туркманистон бош мураббийи: "Япония қандай кучга эга эканлигини яхши биламиз"
Япония - Туркманистон ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Язгули Хожагелдиев ва Руслан Мингазов иштирок этди.
"Япония қандай кучли эканлигини яхши биламиз. Россиядаги Жаҳон чемпионатида улар кучли ўйнашди. Японлар шундай таркибга эгаки, улардан айнан ким етакчи эканлигини аниқлаш қийин.
Бироқ бизда ҳам истак жуда кучли. Футболчиларимга ишонаман. Япония билан муносиб ўйнаймиз деб умид қиламан", - дейди Язгули Хожагелдиев.
"2004 йил Осиё Кубогида отамнинг (Руслан Мингазов)ўйинларини яхши эслайман. Энди менда ҳам шундай имконият пайдо бўлди. Бутун жамоа Осиё Кубогини сабрсизлик билан кутди. Япония билан баҳсда ўзимизни кўрсатишни истаймиз", - дейди Руслан Мингазов.
Link :
Source : the-afc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments