Latest news

14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  0 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  7 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  9 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  5 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  10 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  4 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6

Туркия-2013: Ўзбекистон Уругвайга имкониятга бой берди News

Туркия-2013: Ўзбекистон Уругвайга имкониятга бой берди

29 июнь, шанба куни Анталиядаги Акдениз университети стадионида Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Туркияда давом этаётган U-20 ЖЧ-2013 гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини ўтказди.
Аҳмаджон Мусаев шогирдларининг гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиби, Жанубий Америка вакили – Уругвай ёшлар терма жамоаси бўлди. Учрашув Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун омадсиз кечди.

Шу кунгача Ўзбекистон ва Уругвай терма жамоалари ФИФА байроғи остидаги турли мусобақаларда тўқнаш келишган. Биринчи тўқнашув 2009 йили, Мисрда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида содир бўлган, ўшанда жанубий америкаликлар Аҳмаджон Убайдуллаев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди. Орадан икки йил ўтиб, Мексикада ташкил этилган ўсмирлар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси уругвайлик тенгқурларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Орадан яна икки йил ўтиб, 2013 йилнинг ёзида Ўзбекистон ва Уругвайнинг Мексикада тўқнашган футбочлилари Туркияда ўзаро учрашишди. Ҳар иккала терма жамоа таркибида Мекискадаги мусобақада иштирок этган таркибдан олти нафардан футболчи жалб этилган бўлиб, Анталияда кечган ўйинда 2011 йилнинг 3 июль куни ўткаизлган ўйин иштирокчиларидан, Уругвай терма жамоасида Гастон Сильва, Леонардо Паис ва Жианни Родригес, Ўзбекистон сафида эса Сардор Раҳмонов, Аббосбек Махсталиев, Сардор Собирхўжаев ва Муҳсинжон Убайдуллаев илк дақиқалардан майдонга тушди.

Бахтга қарши, ўзбекистонлик ёш футболчилар Уругвайга қарши ўйинлардаги нохуш анъанани бу сафар ҳам тўхтата олишмади. Хуан Верзери шогирдлари Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасига қарши ўйинни омадли ўтказиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дарҳақиқат, Уругвай ёшлар терма жамоасига кўп жиҳатдан омад кулиб боқди. Чунки Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровнинг биринчи бўлим иккинчи ярмидаги кутилмаган жароҳатига қадар, Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ишончли ўйин кўрсатиб, тўп назорати бўйича ҳам устунлик қилиб туришганди. Мажбурий алмаштиришдан сўнг эса, кўп ўтмай, Уругвай ҳисобни очди ва ўйин давомида Асилбек Омонов дарвозасига яна уч марта аниқ нишонга олди.

Уругвай ёшлар терма жамоасига қарши ўйиндаги мағлубиятга қарамай, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, гуруҳ босқичининг Янги Зеландия (3:0) ва Хорватияга (1:1) қарши дастлабки икки ўйинида тўрт очко жамғариб улгургани сабаб, камида учинчи ўрин эгаси сифатида, плей-офф босқичи йўлланмасини ўзи учун ижобий ҳал қилиб бўлганди.

U-20 ЖЧ-2013, гуруҳ босқичи
«F» гуруҳи, 3-тур учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН – УРУГВАЙ 0:4 (0:1)
Голлар:
Жино Авеседо (38), Николас Лопес (47), де Арраскаэта (64), Рубен Бентанкур (77).
Огоҳлантиришлар: Абдул Азиз Юсупов (40), Жалолиддин Машарипов (53 ) – Жино Авеседо (89).
ЎЗБЕКИСТОН: Асилбек Омонов, Тоҳиржон Шамшитдинов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев, Аббосбек Махсталиев, Владимир Козак, Диёржон Туропов, Жамшид Искандеров (Жалолиддин Машарипов, 34), Абдул Азиз Юсупов (Игорь Сергеев, 51), Сардор Собирхўжаев (Забиҳилло Ўринбоев, 77).
УРУГВАЙ: Гильермо де Аморес, Гастон Сильва, Леонардо Паис, Себастьян Кристофоро (Гонсало Буэно, 80), Жоржиан де Арраскаэта (Рубен Бентанкур, 67, Николас Лопес, Диего Ласалт, Жино Авеседо, Жианни Родригес, Хосе Хименес (Эмилиано Веласкес, 80).
Бош ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика