Latest news

13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  1 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  37 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  11 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145

Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади News

Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Хоразм" — "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 8-тур
"Хоразм" — "Насаф" 1:1
02 май 2025 йил. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 18:15
Ҳакамлар:
Абдурашид Худойберганов, Шоҳрух Мақсудов, Адҳам Рихсибоев, Нурбек Шералиев.
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
VAR: Рустам Лутфуллин
AVAR: Ислом Азимов
Комиссар: Диёр Хотамқулов.

Голлар: Алибек Давронов 11, - 0:1 (Шароф Муҳитдинов). Аброр Хўсинов 79, - 1:1 (Суннатилла Абдуллажонов).

"Хоразм": 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5.Дилшод Жўраев, 7.Темурбек Исмаилов (77.Суннатулла Абдуллажонов, 60), 9.Жасур Азимов (8.Хазратжон Турсунқулов, 46), 10.Муродбек Бобожонов (99.Шаҳром Самиев, 46), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (22.Санжар Шоаҳмедов, 60), 15.Владимир Бубанья, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 44.Достонбек Турсунов, 88.Аброр Хўсинов (4.Фарруҳ Иброҳимов, 83), 94.Рустамжон Абдуҳамидов.
Захира: 25.Акобир Қаюмов, 18.Францис Нарх, 20.Данила Ежов,  66.Илҳомжон Алижонов, .

"Насаф": 1.Олександр Воробей, 2.Алибек Давронов, 6.Муродбек Раҳматов (22.Игорь Голбан, 80), 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (17.Суҳроб Нуруллоев, 63), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳитдинов (34.Шерзод Насруллаев, 49), 18.Ҳусайн Норчаев (99.Рубин Хебай, 46), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Ойбек Бозоров (20.Ислом Кенжабоев, 80), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 73.Диёрбек Асомиддинов.

Огоҳлантиришлар: Алибек Давронов 75, Шаҳром Самиев 75.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+7. Учрашув якунланди, "Хоразм" - "Насаф" 1:1

90+6. УХХХХ! Қандай вазият! Абдуҳамидовнинг ҳаводан узатган тўпини Дилшод Жўраев яқин масофадан дарвозага йўллай олмади!

90+4. Зарба! Нуруллоев жарима тўпини амалга оширди, ҳаволатиб узатилган тўпни Хебай боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

89. "Насаф"да бурчак зарбаси, Нуруллоев узатган тўпни Давронов боши билан дарвозага йўллай олмади

86. ЗАРБА! Шаҳром Самиевнинг жарима майдони ёнидан тепган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

83. Ўзгариш. "Хоразм". Жароҳат олган Хўсинов ўрнига Фарруҳ Иброҳимов тушди

80. Ўзгаришлар. "Насаф". Бозоров ва Раҳматов ўрнига Кенжабоев ва Голбан тушди

79. ГОЛ! Абдуллажоновнинг чап қанотдан узатган тўпини Аброр Хўсинов боши билан дарвозага йўллади - 1:1.

75. Огоҳлантиришлар. Алибек Давронов ва Шаҳром Самиев

74. Майдондан кичик жанжал, Самиев ва Давроновнинг тўқнашувидан кейин футболчилар ўзаро тортишиб қолишди

63. Ўзгариш. "Насаф". Абдираҳматов ўрнига Нуруллоев тушди

60. Ўзгаришлар. "Хоразм". Исмоилов ва Иминов ўрнига Абдуллажонов ва Шоаҳмедов тушди

59. ЗАРБАА! Иминовнинг 20 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин Воробек тўпни қайтарди!

55. УХХХХ! ҚАНДАЙ ВАЗИЯТЛАР! "Насаф"нинг ҳужуми, Мозговой тўпни шеригига қолдирди, Бозоровнинг зарбасини дарвоза чизиғи устидаги Дилшод Жўраев қайтарди, қайтган тўпни Абдираҳматов яна дарвозага йўллади, бу сафар ҳам Жўраевнинг ўзи тўпни қайтариб юборди ва жамоасини голдан қутқарди! 

50.ГОЛ! Черан гол урди, аммо қанот ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. ВАР ҳам буни тасдиқлади, ҳисоб ўзгармади

49. Ўзгариш. "Насаф". Муҳитдинов ўрнига Насруллаев тушди

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. "Насаф". Норчаев ўрнига Хебай тушди

46. Ўзгаришлар. "Хоразм". Бобожонов ва Азимов ўрнига Самиев ва Турсунқулов


45+4. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45+2. ЗАРБА! Муҳитдинов жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди!

45+1. ЗАРБАА! Абдуҳамидовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

45+1. ЗАРБААА! Муҳитдиновнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!  

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

42. ЗАРБААА! Яна "Хоразм"дан ҳужум, Исмоилов-Абдуҳамидов-Жўраев комбинациясини Дилшод зарба билан якунлади, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!

30. ЗАРБАААА! "Хоразм"дан жуда хавфли ҳужум! Иминовнинг узатган тўпини Ихтиёр Тошпўлатов яқин масофадан зарба берди, Воробейдан суперсейв!

23. УХХХ! Ихтиёр Тошпўлатовнинг ҳаводан узатган тўпини Дилшод Жўраев боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ! 

20. ЗАРБА! Абдираҳматовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Муҳаммаджонов тўпни қайтарди!

16. ЗАРБА! Бобожоновнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Воробей тўпни ушлаб олди

14. Азимов Черан томонидан йиқитилди ва "Хоразм"да жарима тўпи

11. ГОЛ! Бурчакдан Муҳитдинов узатган тўпни Алибек Давронов боши билан дарвозага йўллади - 0:1. 

10. ЗАРБА! Норчаевнинг зарбасидан кейин Муҳаммаджонов тўпни қайтариб юборди. Бурчак тўпи

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:15 да бошланади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика