Latest news

02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  669 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16

Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик" News

Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Андро Гиоргадзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Оғир ўйин бўлди. "Бунёдкор" – кучли жамоа. Турнир жадвалидаги ўрнидан ҳам кўриниб турибди. Шундай экан, уларни осонликча мағлуб этиб бўлмасди, ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа бўларди, лекин биз ҳаракат қилдик, мураббийнинг барча кўрсатмаларини, айтганларини 200 фоиз бажардик. Натижада, "Бунёдкор"ни сафарда енгишга муваффақ бўлдик. Шу боис, жамоамиздаги барча аъзоларни, бутун Қўқон шаҳри мухлисларини табриклайман. Бу жуда ёқимли. Худо хоҳласа, шундай давом этамиз.

Шуни айтмоқчиманки, бу йилги Ўзбекистон чемпионатида осон ўйинлар йўқ. "Насаф" билан ўйнайсизми, "Бунёдкор" ёки "Пахтакор" билан ёки кучли олтиликдан қуйидаги жамоалар биланми – фарқи йўқ. Барча ўйинлар мураккаб ўтади. Натижа қандай бўлишини ҳеч ким айта олмайди. Буни вақт кўрсатади. Биз қўлимиздан келганини қиламиз, яхшилаб тайёргарлик кўрамиз. Иложи борича тетик, ўйинга шай ҳолда келамиз. Қолганини ўйин кўрсатади", деди грузиялик футболчи.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика