Latest news

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  24

"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди News

"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди

"Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев "Финт Тўраева" подкастида футболчилик фаолиятининг Италияда ўтган даврини эслади.

"Тўғрисини айтсам, ўша даврдаги "Ювентус"да мустаҳкам ўрнашиб олишнинг иложи йўқ эди. Атрофингда шундай юлдузлар бўлса-ю, буни қандай амалга ошириш мумкин? Аммо "Ювентус"да қолиб, ижарага йўл олганимда, карьерам бошқача йўналишда ривожланиши мумкин эди. Шундай йўл тутганларнинг барчаси кейинчалик А Серияда энг юқори даражада ўйин намойиш этишди.

Улар босқичма-босқич ҳаракат қилишди. "Ювентус" ёш футболчиларни Б Серияга ижарага берарди, у ерда улар ҳар бир ўйинда тўлиқ 90 дақиқа давомида майдонда бўлишарди. Мен "Парма" ёки "Асколи"га ўтишим мумкин эди, иккала клуб ҳам жиддий қизиқиш билдирганди. Ҳатто маҳаллий газеталар ҳам бу ҳақда ёзишганди. Агар у ерга борганида, "Ювентус" ижара даврида маошимнинг тахминан 70 фоизини тўлаган, қолган 30 фоизини эса Б Серия клуби тўлаган бўларди. Бунинг эвазига янги жамоа менга етарлича ўйин амалиётини бериши керак эди. Бу жараён ёш футболчи учун энг муҳим нарса ҳисобланади.

Бироқ ижарага йўл олишни истамадим, бунинг оқибатида тахминан 5-6 ойни йўқотдим. Кейинчалик, барибир А Серияда иштирок этаётган "Реджина"га ўтдим. Ўша пайтда жамоа бош мураббийи Вальтер Мацарри эди. А Сериядаги дебютимни "Ювентус"га қарши ўйинда ўтказдим. Кейин жуда оғир жароҳат олдим: тўпиқ бойламларим батамом узилди. Тикланишим тахминан 7 ой давом этди.

Шундан сўнг Б Сериясидаги "Кротоне" клубига бордим. А Серияни тарк этишни истамасдим, албатта, аммо жароҳатдан кейин ўша даража ва ўйин суръатига "мослашишим" қийин бўлишини тушунардим. 2003-2004 йилларда А Серия ўзининг энг юқори чўққисида эди. Даража тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада юқори эди".

Илёс Зейтуллаев иштирокидаги "Финт Тўраев" подкастининг тўлиқ версияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин (рус тилида): 


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика